UZ RU
19.11.2013

Янги йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари интернет орқали рўйхатдан ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2013 йил 25 ноябрда "Тадбиркорлик субъектларини интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини қабул қилди.

Мазкур ҳужжат тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш, рўйхатдан ўтказиш тариботларини электрон тизимга ўтказиш мақсадида қабул қилинди.

Унга кўра, 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизми йўлга қўйилади.

Электрон рўйхатдан ўтказиш таъсис ҳужжатларини масофадан туриб ва интерактив расмийлаштириш йўли билан, намунавий шакллар асосида тайёрлаш имконияти бўлган Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали амалга оширилади.

Электрон рўйхатдан ўтказишда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказишга ариза бериш, шунингдек рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларини ва тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Кредит ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган кредит ташкилотларига тадбиқ этилмайди.

Давлат солиқ қўмитаси ва давлат статистика қўмитасига 2014 йилнинг 1 январига қадар барча рўйхатдан ўтказувчи органларга уларнинг Интернет тармоғидаги тегишли идоравий сайтларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида табиркорлик субъектларига солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва КТУТ кодини берилиши имкониятини бериш топширилди.

Манба: Norma.uz