UZ RU
12.12.2013

Замонавий ҚВП

Кармана туманидаги 5 минг 600 нафар аҳолига сифатли тиббий ҳизмат кўрсатаётган “Нарпай” қишлоқ врачлик пункти “Саломатлик-2” лойиҳаси асосида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бирламчи шифо масканининг лаборатория, доя, физиотерапия, стоматология хоналарида ташхис ва муолажа ишларини олиб бориш учун барча шароитлар яратилган. 22 нафар тиббиёт ходими меҳнат қилаётган ҚВП жамоаси репродуктив саломатлик, аҳоли тиббий маданиятини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш тадбирларини изчилликда амалга оширмоқда.

Манба : UzA.uz