«РАҲМАТ» премиясини олиш учун танлов эълон қилинди
“Ишонч ҳаёт” ННТ- медицина ходимларини, шунингдек ОИВ/ОИТС консультантлари ва бошқа профессия эгалари ўртасида “РАҲМАТ” премияси учун конкурс ўтказишни эълон қилади.
ОИВ /OИТС касаллигидан жабрланганларни бирлаштирган “Ишонч ҳаёт” ННТ медицина ходимлари ва айнан ана шу соҳада фаолият кўрсатаётган бошқа турдаги консультант ва касб эгалари ўртасида “РАХМАТ” мукофоти учун танлов эълон қилмоқда.
“РАХМАТ” премияси ОИВ/ОИТС эпидемиясини бартараф этилиши, ОИВ га дучор бўлган инсонлар ҳаётини яхшилашга хизмат қилган инсонларга ташаккур билдириш мақсадида ташкил этилмоқда.
“РАХМАТ” премияси танловига қўйидаги ходимлар ариза топширишлари мумкин:
- ОИВ касаллигига чалинган инсонларни даволаш ва уларни ижтимоий ҳаётини яхшилаш билан боғлиқ соҳада фаолият юритувчи мед ходимлар, шифокорлар;
- ОИВга қарши курашишга ва ушбу касалликка чалинган инсонларни даволаш муассасаларини қўллаб қувватловчи ташкилотлар ва шу соҳада фаолият олиб борувчи бошқа соҳа эгалари;
- Мультидициплин гуруҳининг аутрич- ишчилари(МДК).
“Рахмат” премиясига қўйидагилар ўз номзодларини қўйишлари мумкин:
- “РАХМАТ” премиясига ОИВдан жабр чекканлар билан фаолият юритувчи бир гуруҳ ишчилар (минимум 10 киши) ўз номзодларини қўйишлари мумкин.
- “РАХМАТ” премияси номзодлари ОИТС га қарши курашиш марказларининг бир гуруҳ врачлари, шунингдек халқаро ташкилот вакиллари бўлиши мумкин.
- “РАХМАТ” премия номзодлари мультидисциплик командаларининг аутрич-ишчилари, МДК врачлар, ОИТС марказлари врачлари, суб-лойиҳалар маъмурияти ва халқаро ташкилот вакиллари ҳам ҳисобланади.
Танловда иштирок этиш учун “Ишонч ва ҳаёт”ННТ электрон манзилига 2013 йил 20 ноябрга қадар номзод расми билан бирга махсус шакл тўлдирилиб, номзоднинг фаолияти тасвирланган хат жўнатилиши керак.
Танлов шартлари билан, “Ишонч ва ҳаёт” ННТ оффисида ёки ishonchvahayot@gmail.com электрон манзилидаги “Танлов” белгиси қўйилган жойда танишиш имконияти бор.
Номзодлар махсус комиссия томонидан 25 ноябр куни танлаб олинади ва ОИВ/ОИТС га қарши курашиш Халқаро Кунида ғолиблар тақдирланади.
Манба:ОИТС га қарши курашиш ва профилактика Республика Маркази