Илғор ва тезкор хизмат алоқалари
Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида замонавий ахборот -коммуникацион технологияларидан фойдаланиш таҳлиллар ва аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишлар –ушбу тизим фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳолига замонавий тиббий хизматни кўрсатиш сифатини ошириш учун том маънода туртки бщлди,-десак адашмаймиз.
Энг замонавий тиббий технологик тизимида олиб борилаётган ишларнинг ҳаётга татбиқ этилиши беморларга аниқ ташҳис бериш ва беморларни самарали даволаш бўйича олиб бораётган ишлар ўз натижасини бермоқда.
Сирдарё вилоятида аҳолига хизмат кўрсатувчи ва соҳани ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этувчи оператив алоқалар тизими ва ягона компьютер портали жорий қилинди.
Вилоятнинг 142 та қишлоқ хўжалиги ва 8 та шаҳар врачлик пунктлари замонавий воситалар билан таъминланди.
Алоқа тизимини янада такомиллаштириш клиникалар ва тиббий муассасалар ўртасидаги оператив ахборот алмашинувини таъминлаб, ўз вақтида беморларга ёрдам кўрсатилишини таъминлади.
2012 йилдан бери вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларида, туман ва шаҳар тиббий бирлашмаларида ахборот алмашинуви портали ишга туширилди.
Ушбу тизим “Uzmedinfo” электрон соғлиқни сақлаш маркази кўмагида ташкил этилиб, улар интернет билан таъминланди.
Тиббий муассасалар ушбу мақсадда 42 та компьютер комплектлари билан таъминланди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг интернет-портали бўйича фаолият кўрсатувчи маъсул шахсларнинг малакаси оширилди.
Туман ва шаҳар тиббий бирлашмалари фаолияти тўғрисидаги электрон шаклдаги далиллар ва статистик ҳисоботлар оператив тарзда узатилди.
Натижада, аҳолининг саломатлиги бўйича ахборотнинг оператив таҳлили, статистик ҳисоботнинг юритилиши ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этилишига эришилди.
Шундай қилиб, оператив тарзда ахборот алмашинувига ва вақт ва қоғозни тежашга эришилмоқда.Келажакда тармоқнинг янада кенгроқ имкониятларини очиш, соҳада янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Манба: UzA.uz