Профилактика - касаликка қарши мустаҳкам тўсиқ
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ОИТСга қарши кураш маркази ҳамкорлигида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, халқимиз саломатлигини муҳофазалаш борасида амалга оширилаётган ишлар бераётган самараларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Бош давлат санитаричси врачи С.Сайдалиев, Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори Н.Отабеков ва бошқалар Президентимиз И.Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини моддийғтехника базасини мустаҳкамлаш, юқумли касалликлар бўйича эпидемологик барқарорликни сақлашга қаратилаётган доимий эътибор аҳоли саломатлигини муҳофазалаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
Мамлакатимизда тиббийғижтимоий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли изчил ислоҳотлар жараёнида глобал муаммолардан бири бўлган ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, бундай хасталикка чалинганларга замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2008ғйил 26 декабрда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида ОИВ касаллигини тарқалишига қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чорағтадбирлар тўғрисида”ги қарори мазкур ишлар кўламини янада кенгайтиришга муҳим дастуриамал бўлмоқда.
2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси)” тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бу йўналишда фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини таъминлашга оид чорағтадбирлар янада такомиллаштиришга хизмат қилаётир.
Мамлакатимизда мазкур хавфли инфекцияга ыарши курашиш бщйича белгиланган вазифаларнинг ҳаёта изчил татбиқ этилиши натижасида Республика ОИТСга қарши кураш кураш маркази ва унинг жойлардаги тузилмалари моддийғтехника базаси йилданғйилга мустаҳкамланмоқда. Жвмладан ОИВ инфекцияси билан хасталанган беморларга жаҳон андозалари даражасида тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида пойтахтимизда махсус клиника ташкил этилди ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди. Ҳозир бу ердабеморларни даволашда жаҳон миқёсида қўлланилаётган замонавий антиретровирус терапия усулидан самарали фойдаланилмоқда.
Мамлакатимизда мазкур касаллик тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш, соғлом фарзандлар туғилишини таъминлаш мақсадида никоҳдан олдинги тиббий кўрик жараёнида бўлажак келинғкуёвларнинг барчаси ОИВ инфекциясига текширувидан ўтказилмоқда. Бунинг учун барча туман ва шаҳар поликникаларида зарур шартғшароитлар яратилган.
Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш ва тиббий маданиятни янада юксалтириш мазкур касаликка қарши курашишнинг энг самарали йўлларидандир. Бунинг учун умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касбғҳунар таълими муассасалари ўқув дастурига махсус дарс соатлари киритилган.
Олий ўқув юртларида ушбу йўналишда тегишли ўқув курслари жорий этилган. Республика ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан жойларда мунтазам давра суҳбатлари, семинарлар ўтказилмоқда.
Бундай кенг кўламли чорағтадбирлар самарасида аҳолининг ушбу муаммодан огоҳлик даражаси ортиб бораётир.
Тадбирда мутахассислар журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтардилар.
Манба: UzA.uz