Касалхонанинг янги биноси
“Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида Қорақалпоғистон республикасида аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш мақсадида тибиий муассаларни капитал таъмирлаш ва уларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.
Ҳукуматиз раҳбарининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига биноан Қорақалпоғистон Республикасида Республика онкология диспансери фойдаланишга топширилди.
“Ремонтэлектромонтаж” Нукус таъмирлаш ва қурилиш корхонаси ишчилари замонавий икки қаватли бинони барпо этилишида жонбозлик кўрсатди. Бинонинг биринчи қаватида қисқа вақт ичида поликлиникалар қурилган бўлса, иккинчи этажида эса радиология барпо этилиб, ишга туширилди.
- Эллик мингдан зиёд врач ва ҳамширалар фаолият юритаётган ушбу диспансернинг янги биносида ўз вақтида, аниқ ташҳис қўйиш, самарали даволаш учун барча шароитлар яратилган,-дейди диспансернинг бош шифокори,-Қурбонов Мурод.
-Бу ер замонавий компьютер томографиялари, УЗИ, фиброэндоскопия, рентгенлар билан тўла таъмирланган.
Манба: UzA.uz