UZ RU
09.11.2013

Тиббиёт ходимлари кунига пресс –релиз ёзилди

Тиббиёт ходимлари байрами арафасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида “Инсон саломатлиги-бош мақсад” мавзусида пресс-релиз эълон қилинди (бутун матн билан бу ерда танишишингиз мумкин).

Ҳақиқатан ҳам, биз истиқлол шарофати билан давлатимиз раҳбарининг халқимиз соғлиғини янада мустаҳкамлашга бўлган чексиз эътибори, мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли ана шундай имкониятга эга бўлдик. Бинобарин, 2006 йил 12 сентябрь куни ¬Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиб¬биёт ходимлари куни сифатида нишонланиши дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаси бўлган фидойи шифокорларнинг машаққатли меҳнати қадру эъзозга муносиб эканлигининг яна бир ёрқин тасдиғи бўлди.