Ҳамкорликнинг улкан самараси
1945 йилда Сан-Франциско шаҳрида (АҚШ) урушдан жабр кўрган 50 та мамлакатлар томонидант Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми имзоланди.
24 октябрь куни ушбу низом расмий равишда кучга кирди. БМТ Бош Ассамблеясининг қабул қилинган резолюциясига биноан ушбу кун БМТ куни сифатида ҳар йили нишонланади.
Умумн БМT ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда тинчлик, хавфсизлик, ва барқарорлик масалаларини тасаввур қиламиз. Шундай қилиб, Низомнинг биринчи моддасида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий мақсади, дунёни айнан ана шу мақсадда қўллаб-қувватлаш, дунёга хавф солувчи ҳаракатларни бартараф қилишда жамоа бўлиб самарали чора тадбирларни ишлаб чиқиш,тинчлик йўли билан адолат ва халқаро ҳуқуларни ҳисобга олган ҳолда халқаро келишмовчилик ҳолатларни ва вазиятларни тўғирлаш демакдир.
БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи резолюцияси тинчликни таъминлашга ва хавфсизлигига қаратилган. 1964 йил 24 январда қабул қилинган ушбу ҳужжатда атом энергиясини тинчлик мақсадида ишлатиш ва оммавий қирғин қуролларини бартараф қилиш. 1897 йилда атом Халқаро атом энергияси агентлиги ташкил этилди. 1970 йилда ядро қуролларини тарқатмаслик бўйича шартнома кучга кирди. 1996 йилда Бош Ассамблея томонидан ядро қуролини синаб кўриш оммавий таъқиқланди.
Республика Президенти И.Каримов бошчилигида олиб борилаётган тинчиликпарвар сиёсат давлатимиз мустақиликка эришган биринчи йилларидаёқ ушбу эзгу мақсад ва вазифаларга мос тушган. Жумладан, Президент И. Каримовнинг ташаббуси билан БМТ ва бошқа бир қатор обрўли халқаро ташкилотлар, жумладан атом энергияси халқаро агентлиги, Европада хавфсизлик ва ҳамкорликни ташкиллаштириш, Ислом ҳамкорлик ташкилотлари томонидан қўллаб қувватланган ядро қуролидан озод этилган Марказий Осиё ҳудудининг ташкил этилиши фикримизнинг исботидир.
1992 йил 2 мартда Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзосига айланди. БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб квартирасида бизнинг мустақил давлатимиз байроғи осиқлик турибди. 1993 йил 24 августда Тошкентда БМТнинг ваколатхонаси очилди. Бугун мамлакатимизда унинг бир нечта бўлимлари, жумладан БМТни Ривожланиш дастури (ПРООН), Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Умумжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ВОЗ), Таълим, Илм ва Маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон БМТ билан ҳамкорликда тинчлик ва барқарорликни, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни, экологик муаммоларни бартараф қилишда бир қанча лойиҳаларни амалга оширмоқда. Президентимиз И.Каримовнинг ташаббуси билан Афғонистон муаммоларини ечиш, Оррол денгизи муаммоларни ҳал қилиш, халқаро терроризм, ҳудудий экстремизм, наркотик моддаларни ва қуролларни контарабанда қилишга қаратилган «6+2» Алоқа гуруҳини ташкил этиш нафақат ҳудудий балки дунё миқиёсида тан олинди.
2000 йилда Бош Ассамблеянинг минг йиллик Саммитида давлатимиз раҳбари сўзга чиқиб, халқаро терроризмга, наркотик моддаларни ноқонуний сотиш, ҳудудий хавсизликни мустаҳкамлаш, БМТ фаолиятини ва унинг тузилмаларини ислоҳ этиш бўйича таклифлар билдирди.
Ташкилотнинг 1999 йилда Истанбулда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича бўлиб ўтган Саммитида БМТ ёнида терроризмга қарши курашиш халқаро марказини ташкил этиш бўйича фикрни олға сурди. 2001 йил 28 сентябрда БМТнинг хавфсизлик кенгаши доирасида терроризмга қарши курашиш бўйича қўмита ташкил этилди.
2006 йилда Бош Ассамблея томонидан Глобал антитеррористик стратегия қабул қилинди. Унда нафақат миллий, балки халқаро миқёсда терроризмга қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича дастур тадбирлари аниқлаб олинди. Ҳукуматимиз бошлиғи томонидан “Ўзбекистон Республикаси ички сиёсий фаолияти Концепциясини тасдиқлаш тўғрисда”ги Қонуни давлатимиз сиёсатида тинчликпарварлик биринчи ўринда туриши яна бир бор исботланди. Ушбу концепцияда Ўзбекистон ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслиги, ўз ҳудудида ҳарбий базани ва чет эл объектларини жойлаштирмаслиги, доимо қиролли конфликтлар ва қўшни мамлкатлардаги мураккаб ҳолатларда зарурий чора-тадбирлар кўриши аниқланган. Бундан ташқари ҳукумат фақат ҳар иккала томонлама алоқаларни ўрнатган.
Мамлакатимиз БМТ билан турли йўналишларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу борада БМТнинг Ривожланиш дастури, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО билан кенг миқёсда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Масалан, ЮНИСЕФ билан болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида юқумли касалликларни олдини олиш, вакцинация ўтказиш, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида тиббий билимни ошириш, санитар-гигиена қоидаларига амал қилиш, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш бўйича бир қанча тадбирлар ташкил қилинган.
Репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом оилани шакллантириш бўйича соғлиқни сақлаш соҳаларида олиб борилаётган мунтазам ислоҳотлар ўз самрасини бермоқда. Ихтисослаштирилган тиббий марказларда ва уларнинг ҳудудий филиалларида, кўптармоқли касалхоналар, оилавий поликлиникалар ва замонавий қишлоқ врачлик пунктлари аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда. ЮНЕСКО Ўзбекистон билан илм, таълим, маданиятни келажакда ривожлантириш, тарихий ёдгорликларни сақлаб қолиш борасида самарали ҳамкорлик олиб бормоқда. Ўтган йиллар давомида ЮНЕСКО ҳамкорлигида буюк аждодларимиз, жумладан Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Аҳмад Фарғоний, Имам Бухорий, Камолиддин Бехзод, қадимий шаҳарлар Самарқанд, Бухоро, Хива, Термез, Шаҳрисабз, Қарши, Тошкент, Хоразм Маъмун академияларининг юбилейлари ўтказилди.
Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзнинг тарихий-маданий шаҳарлари ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилди. 2001 йилда ЮНЕСКОнинг қарори билан Бухоро “Дунё шаҳри” дея эълон қилинди. Бойсун, Шошмақом, “Катта ашула” ва Навруз ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданият мероси сифатида репрезентатив рўйхатига киритилди. Атроф муҳитни ҳимоя қилиш, табиий бойликлардан рационал фойдаланиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Ўзбекистонда атроф муҳитни сақлаш бўйича “Минг йиллик ривожланиш кўрсаткичлари” га эришиш муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, бугунги кундаги энг долзарб масалаларидан бири Орол денгизи қуриши ва уни атроф муҳитга таъсири, ва энг асосийси унинг атрофида минглаб инсонларнинг яшаши ва бундан зарар кўриши ҳисобланади. 2010 йилда мамлакатимизга БМТнинг Бош секретари ташриф буюриб, шахсан ўзи бориб Орол бўйи вазиятлари ва экологик кризис билан танишиб келди. Ушбу ташриф натижасида аҳолининг ҳаётий муҳим таъминоти бўйича биргаликда дастур ишлаб чиқилди ва Орол денгизи ҳамкорликнинг энг муҳим манбасига айланди.
Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлиги ҳақиқатдан ҳам улкан самара бермоқда. Ўзбекистон раҳбари томонидан тавсия этилган барча таклифлар БМТнинг мақсад ва вазифаларига мос тушади.