Узбекистонда "Диабет ойлиги" бошланади
Эндокринология йўналишида тиббий ёрдам кўрсатиш соғлиқни сақлаш тизимида алохида ўрин тутади, чунки эндокрин касалликлар кўп холларда сурункали кечимга эга бўлиб, юқори ўлим ва ногиронлик кўрсаткичларига олиб келадиган оғир асоратларга сабаб бўлади.
Республикада кандли диабет беморларга дова-ташхислаш ёрдамини кўрсатиш учун 14 та эндокринологик диспансер фаолият кўрсатмоқда. Жойларда 505 эндокринологик кабинетлар, шулардан 176 таси болалар эндокринологик кабинетлари иш олиб бормоқда. Ўзбекистонда Эндокринологик хизматни Республика ихтисослашган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИЭИАТМ) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошчилигида мувофиқлаштиради.
Эндокринопатиялар тизимида 1чи ўринни қалқонсимон без касалликлари, 2чи ўринни кандли диабет, 3чи ўринни гипоталамо-гипофизар тизими касалликлари, 4чи ўринни жинсий безлар касалликлари ва бошка хасталиклар эгаллайди.
Хозирги кунда бутун дунёда бу касаллик билан 366 миллиондан ошикрок инсонлар азоб чекмокдалар. Агар самарали чоралар курилмаса 25 йилдан сунг хар 6 - одам, 21 аср урталарида хар 2 - одам кандли диабетга чалинади.
Эпидемиологик маълумотларга караганда Узбекистонда кандли диабетнинг таркалиш даражаси 5% ни ташкил килади. Аммо хозирги кунга келиб 135751 бемор диспансер хисобида туради. Улардан болалар 1292, усмирлар-553.
2006 йилнинг декабр ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Ассамблеясининг 61 сессиясида «БМТ нинг Диабет хакидаги Резолюцияси» имзоланди, бунга кура диабет умумдавлат муаммоси деб тан олинди ва 14 ноябрь 2007 йилдан бошлаб диабет куни деб эълон килинди ва бу кун умумдавлат микёсида нишонланиши лозим. Авваллари диабетга тиббий – ижтимоий сифатида каралар эди ва диабет куни тиббиёт муассаларида ва кандли диабетга чалинган беморлар ассоциацияларида нишонланар эди. 14 ноябрь, инсулин ихтирочиси Бантингнинг тугилган куни куп йиллар давомида касалликга Карши кураш куни сифатида нишонлаб келинган, бундан максад шундай касаллик борлиги хакида инсонларни хабардор килиш булган. Бунга сабаб купинча диабет жуда кеч, яъни асоратлар пайдо булган вактда аникланади.
Диабет ойлигини утказишдан максад - инсонларга кандли диабет хакида, унинг хавфли омиллари хакида, эрта ташхис куйиш, асоратларни олдини олиш хакида купрок маълумот бериш, хулоса килиб айтганда «диабетга карши кураш»га чакиришдан иборат.
Диабет ойлиги тадбирлари Республикамизнинг барча вилоятларида утказилмокда. Диабет бу хаёт тарзи, унинг олдини олиш ва асоратларни булмаслиги учун уз – узини назорат килиш лозим.
Материал-техник базани доимий янгиланиши ва тиббий персонални малакасини оширилиши Ўзбекистон Республикасида эндокринология сохасини ривожланишига имконият яратади.
Манба: РИЭИАТМ