UZ RU
23.10.2013

Тошкентда аёллар диагностикаси ташкиллаштирилди.

Акция кўкрак бези саратони симптомларининг илк босқичларини тез ва сифатли аниқлашга қаратилган.

Тошкентда кўкрак бези саратонини ўз вақтида аниқлаш учун анъанавий бепул диагностика ўтказилмоқда.

Акция ташкилотчилари сифатида “Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий ассоцацияси ва Соғлиқни сақлаш Вазирлиги тадбирни кўнгилдагидек ўтказилишида жонбозлик кўрсатди,-дейди “Туркистон-пресс” миллий ахборот агентлиги.

Акциянинг асосий мақсади маърифий-ахборот ишлари ва кўкрак бези саратонини илк босқичидаёқ аниқлаш ҳисобланади. 7 -12 октябрь кунлари MDS-Service клиникасида, 7-19 октябрларда SalusVita миллий соғломлаштириш мажмуасида ташкиллаштирилди.

Акцияс доирасида маммология, гинекология ва УЗИ мутахассисларининг назоратидан ўтказилди. Бундан ташқари, шифокорлар тиббий текширув давомида аёлларга соғлиқни сақлаш, профилактика ва диагностика бўйича тавсия ва маслаҳатлар бердилар. Зарурият тўғилганда шифокорлар аёлларга бошқа касалликлар ҳақида маълумот бериб, қўшимча текширувларга йўналтирдилар.

2012 йилда ассоциация бутун Ўзбекистон бўйича 9667 нафар аёлларни бепул ташҳисдан ўтказди ва улардан 5172 нафари ҳарбий хизматда фаолият кўрсатаётганлар ҳисобланади. Авваламбор 2013 йилд аёллар учун 890 консултациялар олиб борилди.