UZ RU
23.10.2013

2013 йил 8-10 октябрларда “Туризм ва Ипак йўли” Тошкент халқаро туристик ярмаркасининг 19 чи марта ташкиллаштирилган тадбири ҳақида

2013 йилнинг 8-10 октябрларда “УЗЭКСПОЦЕНТР” Миллий кўргазма мажмуасида “Туризм ва  ипак йўли” 19 чи Тошкент халқаро туристик ярмаркаси бўлиб ўтди. Ярмарка ташкилотчилари Бутужаҳон Туристик Ташкилоти ЮНВТО ва “Узбектуризм” Миллий компанияси ҳисобланади.

ТМТЯ нинг очилиш маросими тантанаси “Атриум” марказий залида 8 октябр соат 10 да ташкиллаштирилди. Тантананинг ҳурматли меҳмонлари ўртасида ЮНВТО фавқулодда вакили , чет эл дипломатик корпуслар бошлиғи, вазирлик ва идоралар бошлиғи, “Ўзбектуризм” Миллийкомпанияси бошлиғи иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг стендида урология, хирургия, кўз микрохирургияси, кардиология ихтисослаштирилган марказлари, шунингдек МСО “Ўзбекистон” саниторияси кўргазма иштирокчилариэътиборига ҳавола  этилди. Шунингдек бошқа ихтисослаштирилган клиникаларнинг (Тошкет Медицина Академияси, Терапия ва медицина реабилитация тиббиёт маркази, дермотология, венерология, эндокринология, республика офтальмология касалхонаси, Республика клиника касалхонаси) буклет, флайер ва брошюралар кўринишида кўргазмада номойиш қилинди.

Ярмарканинг бутун иш кунида  мутахассислар стендларда ихтисослаштирилган марказлар ва клиникаларнинг диагностика ва даволаш-профилактика фаолияти ҳақида ташриф буюрувчиларга батафсил маълумот беришди.

Кўргазма иши ОАВ томонидан кенг ёритилди. Ярмарка очилиш маросимида пулли хизматлар привитизацияси ва ташкиллаштириш маркази директори А.А.Агзамов “Тошкент” каналига ярмарка тўғрисида интервью берди.

Ярмарка давомида олиб борилган келишувларда Ҳиндистон, Эрон, Малайзия ва Туркия, шунингдек бошқа давлатлар вакиллари медицина туризмини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Жумладан, IRAN DOOSTAN TOURS, Galaxy Travel Group, REJWAN TRAVEL SERVICE, TOURISM MALAYSIA, ENDA TOUR компанияларининг вакиллари  медицина туризм соҳаси билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича фикрлар алмашдилар.

Ярмарка иштирокчиларига ёпилиш маросимида 12 та номинация бўйича дипломлар тақдим этилди, шунингдек келажакда 20 чи юбилей ярмаркасини ўтказиш муддати келишиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги ТМТЯнинг 19 чи ярмаркасини тайёрлаш ва ўтказиш ва Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун махсус диплом билан тақдирланди. 2013 йил 10 октябрда ярмарка ўзи ишини якунлади.