UZ RU
23.10.2013

Ўзбекистон ва Франция ОИВ/ОИТС га қарши биргаликда курашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифи билан  23-28 сентябрь кунлари Франция ижтимоий масалалар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси ва "Esther" француз жамоатчилик бирлашмаси ОИВ/ОИТС га қарши курашиш ва касалхона гигиенасига боғлиқ масалалар юзасидан ҳамкорлик бўйича лойиҳалар ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Делегация таркибига ижтимоий масалалар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги раиси Мариғ Камий-Ленорман, “Esther” бирлашмасининг халқаро ва институционал алоқалари бошқармаси бошлиғи Фарид Ламара, шунингдек Сен-Антуан касалхонаси икки нафар врачи Жули Буттеро ва Валери Лаландлар киради.

Делегацияни вазир ўринбосари С.Саидалиев   бошчилигида  Соғлиқни сақлаш вазирлигида кутиб олишди. Бундан ташқари, делегация аъзолари ОИТСга қарши курашиш маркази, Вирусология илмий-амалий тадқиқот институи, Эпидемиология, микробиология ва инфекцион  илмий-амалий касалликлар  институти, Тошкент медицина академияси, шунингдек Санитария- гигиена ва профессионал касалликлар институтларига ташриф буюришди,-дея эълон маълум ыилади Францянинг Ўзбекистондаги элчихона расмий сайтида.

Шунингдек,  делегация аъзолари Самарқанд вилоятидаги инфекцион касалхонага ҳам ташриф буюриб, унинг шарт- шароитлари билан танишиб чиқдилар. Ўзбекистонда ОИТС/ОИВ га қарши куашишда фаол иштирок этаётган халқаро ташкилотлар, жумладан ЮНАЭДС, ПРООН, ЮНИСЕФлар билан, шунингдек Европа иттифоқи делегацияси раиси билан учрашдилар.

Ташрифдаги ушбу учрашувлар Ўзбекистонда ОИВ/ОИТС га қарши курашиш ва касалхоналарда гигиена назоратини  кучайтириш бщйича амалга оширилиши зарур бщлган лойиларни режалаштирилишига сабаб бўлди. 

Шундай иқлиб, ҳамкорликдаги ўқув амалий семинарларни ташкиллаштириш, Ўзбекистон тиббиёт ишчилари учун Франция касалхоналарида малака ошириш, шунингдек халқаро илмий журналларда амалий тадқиқотлар натижаларини нашр қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

“Esther” жамоатчилик бирлашмаси Франция Ташқи ишлар вазирлигининг ва ижтимоий ишлар ва соғлиқни сақлаш масалалари Вазирлиги патронаж тассаруфидаги ташкилот ҳисобланади ва у соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотларнинг ташқи алоқаларини мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Бирлашма 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга келиб дунёдаги 17 мамлакаталар билан мустаҳкам алоқада ишлаб келади. Бирлашма асосан француз касалхоналари ва ҳамкор мамлакатлар ўртасида алоқаларини ўрнатиш бўйича фаолият юритади..