Энди Ўзбекистонда ротавирусли эмлаш
Болалар учун бепул вакциналар миқдори кундан кунга ошиб бормоқда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Миллий календарга ротавирус инфекциясига қарши иммунизация вакцинасини ҳам киритди.
Республикада инфекцион касалликлардан болаларни ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида гепатет В, полиомиелит, туберкулёз, кўкйўтал, дифтерия, қоқшол, гемофиль инфекцияси, қизамиқ, эпидемик паротит ва қизилча Миллий календарига мувофиқ бепул вакцинация билан таъминланмоқда.
Вазирлик берган маълумотга кўра, мамлакатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар хил инфекцион касалликларга қарши курашиш мақсадида болаларнинг ўта юқори қамровини эмлаш билан таъминлайди ва мамлакатда тинч эпидемик вазиятни ташкиллаштирмоқда. Охирги ўн йилликда республикада профилактик эмлаш қамрови 95 % ни ташкил этган бўлса, охирги ойларга келиб 99% ни ташкил этмоқда. Ва бу ўз натижаларини бермоқда. Мамлакатда болаларнинг инфекцион касалликларини бирданига кўп миқдорда камайтирилишига эришилди.
Шу билан бирга Республикада инфекция билан курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш мақсадида янги вакциналарни жорий этиш бўйича Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияси билан улкан ишлар олиб борилмоқда Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг санитар-эпидемиологик назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова батафсил сўзлаб берди.
-Охирги 10 йилда Миллий иммунизация календарига уч марта ўзгартиришлар киритилди. 2001 йилнинг октябрь ойидан бошлаб гепатет Вга қарши вакцина жорий этилга бўлса, 2007 йилда мамлакатда қизамиқ, эпидемик паротит ва қизамиққа қарши эмлаш ишлари ташкиллаштирилди. 2009 йилда қоқшол, дифтерия, столбянка, гепатет В вируси, гемофиль инфекцияларининг барчаси фақатгина битта вакцина билан алмаштирилди ва бир вақтнинг ўзида болаларни ушбу бешта касалликдан озод қилинишига сабаб бўлди.
2014 йилнинг иккинчи ярмида иммунизация Миллий календарига янги вакцинация киритилди ва бу ротавирус вакцинаси дея ном олди. Уни икки уч ойлик болаларга қўллашади. Узоқ вақтлар вакцина АҚШ ва Европада мавжуд эди холос. Болаларга вакцинацияни ташкиллаштиришдан асосий мақсад болаларни ушбу инфекциядан умуман қутқаришдир.