Саховат – юксак қадриятлардан биридир
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси мамлакатимизнинг 22-йиллиги муносабати билан «Саховат-юксак қадриятдир» номи остида бир нечта хайрия тадбирларини ўтказди. Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Маҳалла” хайрия жамғармаси, ва бошқа давлат ва жамоатчилик идоралари иштирок этдилар.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси раиси С. Иномова ва бошқалар Президентимиз И. Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ҳар тамонлама эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
“Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида эса бу каби хайрия тадбирлари миқдори янада ошди. “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси ва мамлакатимиздаги тиббий - ижтимоий ҳомийлик ташкилотлари томонидан “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйларига, аҳолининг кам таъминланган қатламига дори -дармонлар, тиббий даволанишга қаратилган турли зарур нарсалар, санитар-гигиеник воситалар, кийимлар, спорт инвентарлари, ногиронлар учун аравачалардан ташкил топган юк машиналари юборилди.
Тадбирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 14 нафар ногирон болаларга аравачалар ва турли совғалар тақдим этилди.
Источник: UzA.uz