UZ RU
30.08.2013

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАН ВА ТЕХНИКА, АДАБИЁТ, САНЪАТ ВА МЕЪМОРЧИЛИК СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

"Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 июлда қабул қилинган ПФ-3781-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгашининг 2013 йилги Давлат мукофотлари бўйича таклифига биноан мамлакатимиз илм-фани, адабиёти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган, халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлари, замон талабларига жавоб берадиган юксак, мазмунан долзарб ижодий ишлари учун

Биринчи даражали Давлат мукофотлари қуйидагиларга берилсин:

фан ва техника соҳасида:

– Зуфаров Миржамол Мирумарович, Абдумаджидов Хамидулла Амануллаевич, Абралов Хакимжон Қабулджанович, Бахритдинов Фазлитдин Шамситдинович, Назирова Людмила Алихандовнага – "Юрак-қон томир касалликларининг диагностикаси ва даволашда замонавий услубларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш" амалий тадқиқоти учун;

адабиёт соҳаси бўйича:

– Сирожиддинов Шуҳрат Самариддиновичга – "Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили" фундаментал тадқиқоти учун;

санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича:

– Қодиров Муҳсин Халиловичга – "Ўзбек анъанавий театри" монографияси учун;

Фан ва техника соҳасида кўзда тутилган 1 та иккинчи даражали Давлат мукофоти ўрнига 2013 йил учун истисно тариқасида 2 та иккинчи даражали мукофот берилиши белгилансин.

Иккинчи даражали Давлат мукофотлари қуйидагиларга берилсин:

фан ва техника соҳасида:

– Азизов Мирхаким Жавхарович, Ступина Надежда Владимировна, Ирисметов Муроджон Эргашевичга – "Йирик бўғимлар ортопедик патологиясини даволашнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш бўйича илмий ишлар мажмуи" амалий тадқиқоти учун;

– Дадамухамедов Суннатулла, Муминов Рамизулла Абдуллаевич, Собиров Хабибулло, Турсунов Мухамад Нишанович, Юлдошев Исроил Абриевичга – "Кремнийли фотоайлантиргичлар асосидаги қуёш нурланишини бевосита электр энергияга айлантирувчи ҳозирги замон тизимлари ишланмасини яратиш ва уларни ишлаб чиқиш" амалий тадқиқоти учун;

санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича:

– Изентаев Жоллибой Тангирбергеновичга (марҳум) – "Қорақалпоқ элим менинг" рангтасвир асарлар туркуми учун.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом КАРИМОВ.

Тошкент шаҳри,
2013 йил 22 август.

Источник: uzssgzt.uz