UZ RU
21.08.2013

Халқ улардан миннатдор

Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти Республикада кўп йиллардан бери фаолият кўрсатаётган обрўли гуманитар жамоатчилик ташкилотлардан бири ҳисобланади. У ўз фаолиятини 1890 йилда бошлаган. Унинг асосий принципи инсонпарварлик, холислик, мустақиллик, ихтиёрлилик, бирлик ва кўп тармоқлилик ҳисобланади.

1992 йил 28 май ойидан бери Ўзбекистон Президенти И. Каримовнинг "Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти тўғрисидаги" фармони чиқди ва унинг хизматига: информацион изланишлар ва тиббий-ижтимоий "Меҳр-шафқат" йўналишлари кирди.

Тошкент шаҳрининг Ҳамза туманидаги Қизил Ярим ой жамиятининг асосий йўналишларидан бири-тиббий ижтимоий "Меҳр-шафқат" хизмати ҳисобланади. Ушбу хизмат доираси ёлғиз ногиронлар, кексалар, уруш ветеранлари, кам таъминланган ва кўпфарзандлик оилаларга ёрдам кўрсатиш, аҳолига биринчи ёрдам кўрсатишни ўргатиш, хавфсиз оналикка эришишда профилактикаси, туберкулёз профилактикаси ва бир вақтнинг ўзида туберкулёз касаллигига чалинганларни озиқ-овқат билан таъминлаш, ОИВ/ОИТС ва бошқа юқумли касалликлар бўйича тематик брошюралар, буклетлар чиқариш, ёш оилаларни назорат қилишдан иборат.

"Меҳр-шафқат" хизмати турли муассасалар билан, жумладан Соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади ва уйида медицина кўмагига муҳтож шахсларга кўмак кўрсатишда бевосита иштирок этади.

Бугунги кунда Ҳамза туманида 101 нафар ёлғиз кексалар бўлиб, улардан 57 нафари ёлғиз ногиронлар ҳисобланади ва уларга ташкилотимизнинг уч нафар ҳамширалари бириктирилган. Булар: Раина Самдова, Мадина Мўминова, Феруза Пўлатовалардир. Врач- қизил ярим ой жамиятининг Ҳамза тумани раҳбари Атабаева Маҳаматаминова уларга бевосита раҳбарлик қилиб келмоқда.

Жамиятда рўйхатда турган шахсларда бошқа касалликлар юзага келганда ҳимширалар уларни доимий тиббий кўрикдан ўтказиб назоратда сақлайдилар. Байрамлар арафасида "Меҳр-шафқат" хизмати жамиятга озиқ-овқат, ювиш воситалари, маиший гигиеник маҳсулотлар ва пул ёрдамлари кўрсатиб турадилар.

"Меҳр-шафқат" тиббий -ижтимоий хизмати томонидан кўрсатилаётган бу каби эътибор исботи сифатида, Ҳамза тумани қизил ярим ой жамияти рўйхатида турувчи

Линская Екатерина Максимовна ,Косова Нина Трофимовна ,Қодиров Амир Азгамович , Ингамова Мавлуда , Цой Петр Андреевичлар жамият фаолиятидан қониқиб уларга алоҳида ташаккурнома хатини қолдирганлар. Бу эса "Меҳр-шафқат" тиббий-ижтимоий хизмати ходимларининг ўз ишларига нисбатан ҳалоллиги ва маъсуллиги кўрсаткичидир.

Манба: uzssgzt.uz