UZ RU
21.08.2013

Соғлом бола - соғлом келажак демакдир

Фарғона вилоятида "Соғлом бола-соғлом келажак" шиори остида саломатлик Ҳафталиги бўлиб ўтди.

Президентимиз И.Каримов раҳномолигида тиббий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, илғор ва замонавий даволаш методларини кенг татбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар она ва болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

"Соғлом она-соғлом бола" принципи асосида ташкил этилган саломатлик Ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа маҳаллий тиббий марказлар, даволаш-профилактик муассасалари, тиббий бирлашмалар билан ҳамкорликда биринчи навбатда фертил ёшидаги аёлларни, болаларни ва ўсмирларни чуқур тиббий кўрикдан ўтказдилар. Шунингдек замонавий тиббий жиҳозлар ёрдамида кексалар ва ногиронлар маҳсус диагностика жараёнларидан ўтказилди ва уларга саломатликларини мустаҳкамлаш учун зарурий тавсиялар берилди.

-Бизнинг мамлакатимизда маънавий ва жисмоний соғлом келажак авлодни тарбиялаш бўйича мақтовга сазовор ишлар олиб борилмоқда,-дейди Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи М. Содиқов.-Айниқса, ушбу жараён медицина соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда кўринмоқда.

"Соғлом-бола-соғлом келажак" шиори остида ўтказилган Ҳафталик доирасида кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунда, Фарғона вилояти болалар уйидан 174 нафар болалар ва Қўқон шаҳридаги меҳрибонлик уйидан 61 нафар чақалоқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигининг 22-йиллиги муносабати билан меҳрибонлик ўйларидаги болалар, махсус мактаб-интернатларида таҳсил олаётган болалар ва кам таъминланган оилалар болалари учун чуқур тиббий текширув ташкил этилди.

Манба: UzA.uz