Саломатлик ҳафталиги давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ватанимиз мустақилликка эришганининг 22-йиллигига бағишланиб ўтаказилаётган "Соғлом бола-соғлом келажак" шиори остида ўтказилаётган Ҳафталик Сирдарё вилоятида ҳам амалга оширилмоқда.
Ҳафталик давомида кам таъминланган оилалар, махсус мактаб-интернет мактабларида, меҳрибонлик ўйларида тарбиланаётган болалар ва жисмоний имкониятлари чегараланган болалар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Жумладан, ўсмирлар Сайхунобод туманидаги поликлиникада тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу ерда энг илғор замонавий тиббий жиҳозлар орқали 300 дан ортиқ болалар кўрикдан ўтказилди.
- Қизим уч ёшда, - дейди Дилбар Раҳимова. - Фикримча, боламни соғ-саломат ўсаётганлигининг асосий сабаби -ҳар хил юқумли касалликларни олдини олувчи ўз вақтида ташкил қилинган мунтазам тиббий назоратдир. Бугун ҳам врачлардан болам саломатлигини сақлаш борасида зарурий маслаҳатлар олдим.
Саломатлик ҳафталиги доирасида вилоятнинг барча туманлари ва шаҳарларида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.