Ижтимоий ҳамкорлик ва юқумли касалликлар профилактикаси
Ўзбекитон хотин-қизлар қўмитаси бир қанча халқаро ташкилотлар билан бирга ОИВ-инфекциясига қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кўчайтиришга бағишланган учрашув ташкил этди.
БМТнинг Тараққиёт дастуридаги ОИВ-инфекциясига қарши курашиш лойиҳаси дастури доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда манфаатдор вазирлик ва ташкилот вакиллари, жамоатчилик ва халқаро ташкилот мутахассислари, олимлар, экспертлар, врачлар, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар қўмитаси, диний-маърифий билимлар бўйича консультантлар иштирок этдилар. Нодавлат-нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси раиси ўринбосари Н. Миродилова ва бошқалар, Президент И. Каримов раҳнамолигида аҳолининг саломатлигини асраш, хавфли касалликлар профилактикасини кучайтириш ва уларни иложи борича бартараф этишга қаратилаётган чора-тадбирлар алоҳида таъкидлаб ўтилди. Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон-Республикасида ОИВ-инфекцияси тарқалашига қарши самарали чораларни кучайтириш бўйича қўшимча тадбирлар тўғрисидаги" қарори ушбу йўналишда муҳим дастурий амал бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунда мамлакатимизда тиббий муассасалар, ихтисослаштирилган марказлар, ОИВ/ОИТС га ташҳис қўйиш ва даволаш бўйича клиникаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари ижобий йўлга қўйилган. Бу эса замонавий услубларда иммунофермент таҳлил, иммуноблот тест-тизими, полимераз реакцияси текширувлари орқали ОИВ-инфекциясининг бошланғич бошларидаёқ аниқ ташҳис қўйиш имконини бериш ва тезда ретровирус терапевт жараёнлари қўллаш имкониятини беради.
Ўзбекситон хотин-қизлар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва "Маҳалла" жамоатчилик жамғармаси, "Камолот" ёшлар жамоатчилик ҳаракати ва бир қатор халқаро ташкилотлар билан ушбу муаммо юзасидан ҳамкорлик ўрнатдилар ва қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар фаолиятини келажакда такомиллаштириш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича тадбирларни амалга оширмоқдалар. Деярли барча таълим муассасаларида ва маҳаллаларда ташкил этилган "Одобли қиз" тўгараклари маънавий маърифий тарбия бўйича самарали ишлар олиб борилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Учрашувда ушбу масала бўйича миллий қонунчиликни такомиллаштириш, тегишли вазирликлар, идоралар ва жамоатчилик ташкилотлари ўртасида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек аҳоли тиббий билимини тиббий маданиятини ошириш борасида фикрлар алмашинилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазир ўринбосари ёрдамчиси, Хотин қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова иштирок этди.
Манба: UzA.uz