ИСЛОҲОТЛАР ЗАМИРИДА: СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ
Мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб, давлатимиз томонидан инсон саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом инсонлар сафини кенгайтириш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини кенг омма ўртасида шакллантириш, оилада тиббий маданиятни ошириш, ҳар бир шахснинг саломатлиги ўз қўлида эканлигини аҳоли ўртасида кенг ташвиқот-тарғибот қилиш, бир сўз билан айт¬ганда, соғлом жамиятни ташкил этишга катта эътибор қаратилган. Бу борада бир қанча қонун ва қонун ости ҳужжатлар қабул қилинди.
Жумладан, 1996 йил 29 август¬да қабул қилинган "Ўз¬бекис¬тон Республикасида фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 2-бандида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, 3-бандида фуқаролар соғ¬лиғини сақлашда профилактикага устувор йўналиш бериш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
1998 йил 10 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида"ги 2107-сонли Президент Фармонида "Ислоҳотларнинг мақсади – соғ¬лиқни сақлашнинг профилактика соҳасига устувор йўналиш бериш ва фуқароларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш" деб кўрсатилган.
Профилактик йўналиш тиббиётнинг асосий бўғини эканлигини ҳисобга олиб, муҳтарам Президентимизнинг 2011 йил 28 ноябрдаги "Соғ¬лиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1652-сонли Қарори ишлаб чиқилди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш борасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалар фаолия¬тидаги профилактик йўналишни кучайтириш ҳамда тизимли равишда тиббий маданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини аҳолининг кенг қатламлари орасида татбиқ этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 11 сентябр¬даги 263-сонли буйруғи ишлаб чиқилди ва ҳозирги кунда республикамизнинг барча вилоят ва туманларида ушбу буйруқ асосида "Соғ¬лом турмуш – келажак пойдевори" ҳаракат дас¬тури бўйича иш олиб борилмоқда.
Тиббиётни ривожлантиришда бир мукаммал тизим яратилдики, ушбу тизим Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳнамолигида босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан:
Республика ва барча вилоятларда Скрининг ва Перинатал марказлари фаолият кўрсатмоқда.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг "Ўзбек модели" яратилди.
Бирламчи профилактик ва соғломлаштириш тиббиётига устувор йўналиш берилди.
Репродуктив саломатликни янада яхшилаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.
Унни темир ва фолат кислотаси билан бойитилиши амалга оширилмоқда.
Ҳомиладор аёлларга поливитамин комплекси бепул тарқатилмоқда.
Ёшлар ўртасида жисмоний фаоллик ва спортга кенг эътибор берилмоқда.
Охирги 12-13 йил ичида Президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида қабул қилинган 10 дан ортиқ истиқболли Фармон ва Қарорлар ана шундай хайрли ишга қаратилган бўлиб, бугунги кунда омилкорлик билан босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ушбу ҳужжатларда республикамиз аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, аҳоли ўртасида тиббий муҳофазани кучайтириш, соғ¬лом турмуш тарзини шакллантириш каби қатор муҳим масалалар белгилаб берилган. Бу борада республикамизда собит¬қадамлик билан олиб борилаётган турли тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Болалар ўлими (шу жумладан, гўдаклар ўлими қарийб 3 баробарга), оналар ўлими (3,1) ва умумий ўлим камайишига эришилди. Натижада, кишиларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 67 ёшдан 73 ёшгача, эркакларда 72 ёшга, аёлларда эса 75 ёшга етди. Аҳолининг тиббий маданияти, саводхонлиги ўсди.
Президентимиз томонидан 2013 йил "Обод турмуш йили" деб номланиши бежиз эмас. Ҳар бир инсоннинг кўнглидаги ободлик унинг яшаб турган уйидан бошланиб, унинг маҳалласи, тумани, вилояти ва ниҳоят республикада акс этади. Чунки "обод турмуш", "гўзал ҳаёт" тушунчалари азал-азалдан онгу шууримизда энг аввало, ободончилик, фаровонлик, тўкинчилик, қут-барака, бозорлардаги арзончилик ва мўл-кўлчилик маъносини англатади.
Ҳар ойнинг иккинчи ҳафтасида аҳолини кенг қатлами орасида соғломлаштириш, яъни соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича 5 та мутахассисдан иборат ишчи гуруҳ, яъни фтизиатр, скрининг, ОИТС, ДСЭНМ марказлари мутахассислари ҳам¬да Республика саломатлик ва тиббий статистика институти мутахассислари маҳалла, мактаб, коллеж, лицей ва олийгоҳларда бўлиб, ҳамкорликда кенг қамровли ташвиқот-тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.
Буларнинг ҳаммаси бунёдкор халқимиз саломатлиги муҳофаза қилинишига яққол мисолдир.
Республика саломатлик ва тиббий статситика инс¬титути томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига қуйидаги маълумотлар мунтазам равишда юборилмоқда:
- Демографик ва ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар;
- Ўлим кўрсаткичлари;
- Касалланиш, ногиронлик ва касалхоналарга беморларни ётқизиш кўрсаткичлари;
- Ҳаёт тарзи;
- Соғлиқни сақлаш тизими фаолияти ҳамда сарф-харажатлари;
- Она ва бола саломатлиги.
2013 йилдан бошлаб қўшимча равишда кадрлар (врачлар, акушерлар, ҳамширалар, стоматологлар, фармацевтлар, физиотерапевтлар, тиббиёт олийгоҳи ва тиббиёт коллежларини битирганлар) ҳақидаги маълумотлар ҳам тақдим этилмоқда.
Жорий йилнинг январь ойидан май ойи¬га қадар республикамизнинг барча вилоятларида Республика саломатлик ва тиббий статистика инс¬титути филиали ходимлари томонидан тиббиёт коллежларида ўқитувчилар ҳамда иқтидорли ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида, "Тенгдош – тенгдошга" мавзусида семинарлар ташкил қилинди. Ушбу семинарлар муваффақиятли якунланиб, иштирокчилар тиббиётга тааллуқли бўлмаган коллеж ўқувчилари ўртасида семинар-тренинглар олиб бордилар. Бу борада амалга оширилган ишлар ҳозирги кунда Қаш¬қадарё вилоятида ўз самарасини бериб, улар томонидан бошқа вилоят коллеж ўқувчиларини волонтёрлик асосида ўқитиш режалаштирилган. Институт ходимлари томонидан хотин-қизлар қўмиталари учун "Ораста қизлар тўгараклари"да дарсларни замон талабларига мос равишда олиб бориш мақсадида маъруза матнлари тайёрлаб, тарқатилди. Шу жумладан, тиббий маданиятни ошириш, соғ¬лом турмуш тарзини шакллантириш, шахсий гигиена қоидалари кўникмаларига амал қилиш тўғ¬рисидаги маъруза матнлари ўсмир қизларга, маҳалла фаолларига ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ходимларига тарқатилди. Республика саломатлик ва тиббий статистика инс¬титути мутахассислари томонидан аҳоли кенг қатламларига мўлжалланган тар¬қатма материаллар тайёрланиб, республикамизнинг барча вилоятларига тар¬қатилмоқда
Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳ таркибига институт мутахассислари жалб этилиб, улар республикамизнинг вилоятларида бўлишиб, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида оилаларда, маҳаллаларда олиб борилаётган ташвиқот-тарғибот ишларининг аҳоли ўртасидаги самарадорлигини ўрганиб, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Мухтасар қилиб айтганда, бугунги кунда республикамизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди.
Манба: uzssgzt.uz