Энг яхши ҳамшира кашф қилинди
Энг яхши ҳамшира кашф қилинди
Пойтахтимизнинг “Туркистон” саройида “Ҳамшира - 2013” республика танловининг якуний бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги, “Комолот” ёшлар жамоатчилик ҳаракати томонидан ташкиллаштирилган ушбу тадбирда мувофиқ давлат ва жамоатчилик ташкилотлари, олимлар, врачлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, эркинлигимиз, ёрқин келажагимиз рамзи бўлган мустақиллик ва одамийлик Ёдгорлигини зиёрат қилишди.
Мустақиллик йилларида Тошкентда олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан танишиб чиқди. Шунингдек Президентимиз ташаббуси билан қурилган биноларга, жумладан, “Ўзбекистон” халқаро форуми саройи, “Маърифат маркази” ва “Бунёдкор” спорт мажмуаси билан танишди.
Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири А. Алимов, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ва шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг раиси Ф. Абдурахимова ва бошқалар мамлакатимиз Президенти томонидан соғлиқни сақлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ёшларни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлиб етишишлари учун ижобий таъсир кўрсатмоқда. “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида олиб борилаётган ишлар янада кенгаймоқда.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш ва биринчи тиббий- профилактик ёрдамни кенгайтириш бўйича замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш ишлари амалга оширилмоқда.
Давлат дастурлари ва лойиҳаларидаги вазифаларни амалга ошириш учун малакали врачлар қаторида ҳамширалар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
“Ҳамшира-2013” республика танловини ўтказиш мақсади тиббиёт ходимларини келажакда билим ва кўникмаларини ошириш, ҳамширалик ишларида амалга оширилган ютуқларни ва юксак тажрибаларни тарғиб қилиш ҳамширалар истеъдодларини номоён этиш имконини яратиш ва улар ташаббусларини қўллаб қувватлаш эди.
Танловнинг якуний босқичида республикамизнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларида ғолиб бўлган 14 нафар ҳамшилар иштирок этди.
Республика шошилинч ёрдам кўрсатиш илмий марказида танловнинг амалий вазифалари бўйича билим ва кўникмалар номоён қилинди.
Иккинчи босқичда тиббий тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек ўз жамоасида маънавий-маърифий ишлардаги иштироки назарий билимлар ва кўникмалари бўйича баҳоланди.
Танловда биринчи ўринни Тошкент шаҳар бешинчи клиник касалхонасининг хирургик бўлими ҳамшираси Дилноза Абдиева эгаллади ва унга “Матиз” автомобили калити тақдим этилди.
- Бугун ҳамшираларнинг вазифаси фақатгина касалларга ғамхўрлик қилиш эмас, балки аҳоли ўртасида тиббий профилактик тадбирларни ўтказиш, болалар, ўсмирлар, фертиль ёшидаги аёлларни юқори даражада кўрикдан ўтказиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамдир,-дейди Д.Абдиева.
-Касалхонамизда ҳамширалар иши муҳим талаблардан биридир. Натижада инсонларнинг тиббий маданияти ошиб, ўз саломатликларига нисбатан эътибори янада ошди.
Буларнинг барчаси-Президентимиз Ислом Каримов раҳномолигида халқ ободончилигини ривожлантириш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб бораётган тадбирларнинг амалий натажаси эди.
Танловда иккинчи ўринни Республика шошилинч ёрдам кўрсатиш илмий маркази филиали Фарғона вилояти педиатрия бўлими ҳамшираси Мавлудахон Хасанова, учинчи ўринни эса Самарқанд вилоятидаги кўппрофилли тиббий маркази ревмотология бўлими ҳамшираси Сарвиноз Турсуновалар эгаллади.