Аҳоли саломатлиги- доимий эътиборда
Аҳоли саломатлиги- доимий эътиборда
Навоий вилоятида “Обод турмуш йили” Давлат дастурига мувофиқ алоҳида чуқурлаштириш бўйича малакали врачларни олиб юрувчи “Саломатлик автобуси” ташкил этилди.
Хокимият, соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Навоий дори-дармон”, акционерлик жамияти ва “Соғлом авлод учун” жамғармаси, Қизил ярим ой жамияти, “Ўзбекистон ижтимоий маъсул фуқаролар форуми”, томонидан ташкиллаштирилган ушбу тадбирда туманларда истиқомат қилувчи аҳоли, жумладан ҳомиладор аёллар ва болалар бепул тиббий кўрикдан ўтадилар.
Замонавий тиббий ускуналардан фойдаланган ҳолда 15 та йўналиш бўйича малакали мутахассислардан ташкил топган гуруҳ уч мингга яқин инсонларни, яъни Мингбулоқ, Қулқудуқ, Учқудуқ туманининг Юзқудуқ туманлари, Балимнов, Керегатау, Тамдқи туманлари, Сентоб, Темирқовуқ, Нурота районларида истиқомат қилувчи аҳолига керакли тиббий хизматлар кўрсатилди ва зарурий маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.-
Ушбу лойиҳа аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган,-дейди Учқудуқ туманида истиыомат ыилувчи Назарбек Ережепов.
Тадбир давомида дори-дармонлар бепул тарқатилиб,аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича давлатимиз амалга ошираётган юксак ғамхўрликдан далолат беради.
Ҳақиқатдан ҳам, кам таъминланган ва ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатлами лойиҳаси доирасида бепул дори дармонлар ва 14 та турдаги кийимлар тарқатилди. Тадбир давомида врачлар имконияти чекланган фуқаролар ўйларига ташриф буюриб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни ташкиллаштирилди.