UZ RU
05.08.2013

Янги иннавацион ишланмалар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда

Янги иннавацион ишланмалар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда

Президент Ислом Каримовнинг 1998 йилнинг 10 ноябридаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат Дастури тўғрисида”ги фармони доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мунтазам равишда ишлаб чиқариш жараёнлари амалга оширилиб, янги технологиялар жорий этилмоқда ва мамлакатимиздаги фармацевтика бозорини сифатли дори дармонлар билан тўлдириш бўйича ижобий ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Иннавацион фаолият натижалари тўғрисида академик С.Юнусов номли ўсимлик моддалари Кимё Институтида, Ўзбекистон Миллий информацион агентлиги корреспондентлигига техника фанлари доктори, институт директори Шамансур Сағдуллаев қўйидагиларни гапириб берди:

-Кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш давомида Президентимиз И.Каримов раҳномолигида асосий эътибор ишлаб чиқариш ва ушбу фанни интеграциялашни кўчайтиришга қаратилди. Натижада иннавацион ишланмаларнинг аксарияти, илғор технологиялар йилдан йилга ўсиб бормоқда.

Интитутимизнинг муҳим йўналишларидан бири дори препаратларини саноатда ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва қўллаб қувватлаш. Ўзбекистондаги бой ўсимликлар дунёси дори дармонлар ишлаб чиқиш ва биологик фаол қўшилмаларни ташкил этишга имкон беради.

Охирги 20 йил ичида институт томонидан 70 хил турдаги ўсимликлар ўрганиб чиқилди ва 100 та янги бирикмалар ажратилди. Дунёда биринчи марта “Аллапинин” антиаритмитик препарати тиббиёт амалиётига жорий этилди.

Институтнинг муваффақиятли иннавацион ишланмаларидан бири “ақлий ва физик имкониятларни оширувчи “Экдистен” препарати ҳисобланади. Шунингдек “Кристиан Диор” компанияси томонидан йиллар давомида “Жистенин” препаратини минглаб косметик маҳсулотлар ишлаб чиқишда фойдаланмоқдалар.

Институт олимлари томонидан яратилган “Флатерон” препарати қонда холестерин моддасини камайтириб, липид моддалар алмашинуви меъёри бузилган ва инфаркт миокард касаллигига учраган инсонларда инсульт ва инфаркт таҳликасини камайтиради.

Мустақиллик йилларида галантамина субстанцияси ишлаб чиқарилиши ташкил этилди ва ҳозирда неврологияда кенг қўлланилмоқда.

Улардан “Radiks” корхонаси ампула ва таблетка шаклидаги “Радалин” тайёр препаратлар ишлаб чиқарилиши ташкиллаштирилган.

Жигарнинг функционал ҳолатини тикловчи охирги йилларда “Фланорин” прерапатлари, кексалик даврда физиологик камчиликларни тўғирловчи “Герофитол”, шунингдек “Кавергал” антигипоксик манбалар охирги ишланмалар сифатида аҳоли ишончини оқлади.

Институт томонидан ишлаб чиқарилган озуқага биологик фаол қўшилма “Эксумид” умум мустаҳкамловчи ва иммунитетни оширувчи восита ҳисобланади.

Ушбу муваффақиятларнинг барчаси олимлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг ўзаро манфаатдор ҳамкорлиги натижасидир.

Саноат ўзлаштиришигача бўлган даврда иннавацион лойиҳаларнинг қўшимча ишланмалари бўлган фундаментал изланишлар натижаси бўйича механизм ишлаб чиқилди. Маҳаллий бозорда янги дори - дармонларни кенгроқ жорий этиш мақсадида ҳукуматимиз бошлиғининг 2008 йил 15 июлда “Ишлаб чиқаришда иннавацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ” фармойишга биноан Республика иннвацион фикрлар ярмаркаси ва бошқа бир қатор лойиҳалар ўтказилиб келинмоқда. Ушбу йилда ярмаркада фармацевтика соҳаси вакиллари билан аллапинин, альбендазол, галантанина ва бошқа препаратлар бўйича икки миллиондан сум миқдоридаги шартномалар имзоланди. Ҳар йиллик ўсимлик субстанцияларининг экспорти 1,5 миллион долларга етди.

Бизнинг асосий вазифаларимиз дори воситаларини импортини имкон қадар кенгайтириш ва экспорт қилиш учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ташкил этиш. Шунинг учун ҳам ички бозорда маҳаллий дори дармонлар миқдорини ошириш устида бир қатор чора тадбирлар олиб борилмоқда.

Ана шу мақсадда бугунги кунда институт томонидан ишлаб чиқарилаётган модернизациялаш лойиҳаси ва жаҳон талабларига мувофиқ келувчи клиник изланишларнинг олиб борилиши ва мустақил субстанция ишлаб чиқаришни қайта жорий этиш йўллари ишлаб чиқилди.