UZ RU
05.08.2013

Тиббиётнинг ривожланиши ва инсон саломатлиги

Тиббиётнинг ривожланиши ва инсон саломатлиги

Президентимиз И.Каримовнинг “Ўзбекистон Республикасида ОИТС инфекциясини тарқатишга қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” фармойишига мувофиқ 2008 йилнинг 28 декабрида ушбу хавфли касаллик профилактикаси, касалликни даволашда тиббий хизмат кўрсатишни ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ёшларнинг тиббий маданиятини ошириш бўйича дастури амал бўлди. ОИВ га қарши кураш бўйича Республика маркази ёнидаги махсус клиникада ушбу фармойишга мувофиқ замонавий диагностика ва даволаш ишлари олиб борилмоқда.Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашаган ушбу клиникада малакали тиббий ёрдам тақдим этиш, ортирилган иммунодефицит вируси учун барча шароитлар яратилган. Олтмиш нафар беморларга мўлжалланган ушбу клиникада малакали врач инфекционистлар билан бирга етук мутахассислар, урологлар, неврапотологлар, дерматологлар, кардиологлар ҳам фаолият кўрсатмоқда. Барча тиббий хизматлар аҳолига бепул кўрсатилмоқда. Муассасада биохимия, серология, бактериология лаборатория клиникалари ташкил этилган.

Диагностика жараёнида махсус аппаратура ва анализаторлардан фойдаланилмоқда. Буларнингн барчаси жаҳон медицинасининг илғор ғояларини, масалан антивирус терапиясидан фойдаланишга имкон беради.

Клиника бош врачи Дилфуза Файзуллаеванинг сўзи бўйича ОИВ инфекциясининг оператив ва аниқ диагностикаси, ўз вақтида олиб борилган процедуралар ва уларнинг мунтазамлиги беморларни даволашда муҳим аҳамият касб этади.

Дастлаб улар амбулатор сифатида ташкил этилганлиги учун бутунлай врачлик назоратини амалга ошириш имконияти йўқ эди.

Махсус клиникаларни ташкил этиш даволаш процедураларни ва қўлланилаётган препаратларнинг қўшимча таъсирини самарали бартараф этиш имкониятини кенгайтирди.

-10 йил олдин менинг эрим чет элда ОИВ инфекциясини юқтириб олди,-дейди Клара.

-У ўз вақтида тиббий назоратдан ўтмаганлиги туфайли, мен ҳам ушбу касалликка чалиндим. Масалани судда кўриб чиқилишидан қўрқиб касаллигимиз тўғрисида ҳеч кимга ҳеч нарса демадик. Натижада эрим оламдан ўтди. Мана икки йилдан бери ушбу клиникада даволанмоқдаман. Врачларнинг руҳий қўллаб қувватлаганлари ва самарали даволаш йўллари мени соғлиғимни яхшиламоқда. Ҳозирда мен ўзимни қониқарли ҳис қилмоқдаман. Мендек беморларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилаётган врачлар беморларни ҳар томонлама саломатлиги учун барча чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Мен улардан жуда миннатдорман.

ОИВ\ ОИТС бугунги кунда ечилиши лозим бўлган глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Бу борада 2012 йилда клиника базасида ташкил этилган ўқув мраказида врачлар жаҳон медицинасида ташкил этилган услублар ва технологиялар билан мунтазам танишиб бормоқдалар.

Ўқув маркази замонавий информацион технологиялар, мултмедиа ва ўқув-услубий воситалар билан жиҳозланган. Ўтган ойларда бу ерда диагностика ва ОИВ- ОИТС соҳасида ўз малакаларини ошириб, касалликни даволаш бўйича икки юздан ортиқроқ ишчилар янги методлар билан танишдилар.