UZ RU
05.08.2013

Ривожланишнинг «Ўзбекча модели» - халқимиз ободонлигининг муҳим омилларидан бири

Ривожланишнинг «Ўзбекча модели» - халқимиз ободонлигининг муҳим омилларидан бири

Мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллигини нишонлаш арафасида яна бир бор ватанимизнинг мустақилликдан кейинги йилларига назар ташлагамиз келади.

Ана шу йиллар давомида мамлакатимиз ҳаётидаги ҳал қилувчи даврда энг тўғри йўл- дунё эътирофига сазовор бўлган ривожлантиришнинг “ўзбекча модели” ҳисобланади.

Танқидий ҳолатлар

Ўзбекистонни 80 йиллар охирларида ўрганиб чиққан олимлар, экспертлар, таҳлилчиларнинг барчаси доимо бир сўзни, яъги ушбу давр Ўзбекистон учун оғир дамлар бўлганлигини бот-бот қайтарардилар.

Ушбу даврда Ўзбекистон Собиқ ССР мамлакатлари ичида ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичлари бўйича энг охирги ўринларни эгаллар эди. Аҳоли даромади эса иттифоқ мамлакатлар кўрсаткичларидан анча кам эди.

Ҳаттоки озиқ овқат масаласи бўйича ҳам биз бошқа мамлакатларга қарам эдик. Иккита ёки учта истеъмолчи маҳсулотлари, ҳаттоки ҳар куни ишлатиладиган маҳсулотлар, жумладан туз ва гугуртлар ҳам бошқа мамлакатлардан олиб келинар эди.

Президентимиз И.Каримов мамлакатимиз раҳбари бўлиб тайинлангандан кейинги кундан бошлаб, ушбу мураккаб вазиятни чуқур таҳлил қилиб, ижтимоий-иқтисодий ҳолатларни таҳлил қилди ва қўйидаги хулосага келди: “Энди биз олдингидек яшай олмаймиз, вақтнинг ўзи ҳам бунга йўл бермайди”.

Кейинги жараёнлар эса ушбу чақириқ ҳақиқатдан ҳам сиёсий ва иқтисодий эркинликка эришишда энг тўғри йўналиш эканлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон ривожланишининг ўз йўли

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, дастлабки даврлардаёқ баъзи халқаро молия ташкилотлари мамлакат ривожланиши учун бозор мехнизмини умуман ўзгартиришни маслаҳат берди. Ўзбекистон эса улар тизимини кўр -кўрона кўчириб олмади.

Дунёда яхши натижаларга эришган моделлардан ўрганган ҳолда, бизнинг ривожланиш йўлимизга ҳақиқатдан ҳам мос тушувчи ўз моделимизни танладик. Ушбу йўл ҳукуматимиз раҳбарининг мамалакат ижтимоий- иқтисодий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, миллий-диний қадриятларимизни тарк этмасдан, дунё тажрибасини ҳисобга олиб амалга оширилди.

Ушбу модель 5 та машҳур принципга, яъни сиёсатнинг асосий йўналиши иқтисод эканлиги, давлат ва бош реформаторнинг аҳамияти, қонун устуворлиги, кучли ижтимоий сиёсатнинг олиб борилиши, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш- жамият ривожланишида асосий ҳаракатланувчи куч бўлиб, бизнинг амалий ишларимизнинг ишончли пойдевори бўлди.

Муболағасиз шуни айтиш мумкинки, ушбу стратегия иқтисод бозорини янада бойитди ва ўтиш давридан ўтувчи давлатлар учун намуна вазифасини ўтади.

Албатта ушбу муваффақиятга эришиш учун анча қийинчиликлар ва синовларга дуч келинди. Улардан асосийси иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларни ҳеч қандай сакрашларсиз, яъни революцион ва эволюцион йўллар билан олиб бориш ҳисобланади.

Бундай эволюцион ривожланишнинг асосий муҳим аспектларидан бири давлат ўз маъсулиятига ислоҳотларни амалга ошириш жараёнини олиши бўлди.

Шунингдек халқаро ташкилотлар, иқтисодий ўтиш даврида давлат муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаганлар ва чуқур ислоҳотлар ўтказишда Ўзбекистон тажрибаси бу борада ягона мисол бўла олиши мумкин.

Ҳаттоки молиявий-иқтисодий таназзул даврида ривожланган мамлакатларда ҳам иқтисодни бошқаришда давлат аҳамияти ошди, бу эса Ўзбекистон танлаган йўл тўғрилигини яна бир бор исботлади.

И.Каримов раҳномолигида ва уларнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда дунёда биринчи марта крисизга қарши чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва у аста секинлик билан жорий этила бошлади.

Агар бошқа аксарият мамлакатларда антикризис чора тадбирлари олиб келинган зарарни бартараф этишга қаратилган бўлса, Ўзбекистон дастури улардан фарқли ўлароқ яқинлашиб келаётган таҳликадан огоҳ этиш, иқтисодни мустаҳкамлаш ва рақобатбардошликни оширишга қаратилган эди.

Ана шундай узоқни кўра олиш, бутун дунёда иқтисодий таназзул юқори чўққига чиққанда ҳам, бизнинг мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорлик сақланиб қолишига ва иқтисодий ўсишнинг юқори темпи таъминланишига имкон яратди.

Тошкентда ушбу дастурнинг таъсирига доир илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Ундан иштирок этган бутун дунёдлан ташриф буюрган етакчи олимлар, иқтисодчилар, эксперт ва аналитиклар Ўзбекистон танлаган дастурни қўллаб- қувватлаб, бошқа давлатларга ҳам ушбу дастурни татбиқ этишни тавсия этди.

2010 йилда давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқарилган мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва демократик ислоҳотларни чуқрлаштириш Концепцияси ривожланишнинг “ўзбек модели” янада бойитилди. Ушбу концепция модернизация ва демократия бўйича ишларнинг янги даражасига кўтарилишига кўмак берди.

Юқори натижалар

Мустақиллик давлатимиз учун ривожланишнинг янги горизонтларини ошди. Мустақиллик йилларида қисқа муддат ичида Ватанимизнинг буюк келажаги учун ўта йирик ишлар амалга оширилди.

“Янги уй қурмасдан эскисни бузма” принципига ва ислоҳотларга асосланган ҳолда, барча ислоҳотлар ҳеч қандай йўқотишларсиз амалга ошрилиши ва янги жамият қуришга эришиш га қаратилиши лозим эди.

Собиқ иттифоқ давлатларидан фақатгина Ўзбекистон 1996 йилдан бошлаб узлуксиз иқтисодий суръатни таъминлади. Агар 1996-2003 йилларда ўртача иқтисодий суръат 4,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2004 йилдан бошлаб у 7,5-9 фоизга ошди.

Ҳаттоки иқтисодий таназзулдан жабр чекаётган аксарият мамлакатлар бир пайтда бизнинг мамлакатимизда 2008-2012 йилларда ички ялпи маҳсулот 8,4 фоизни ташкил этди.

2012 йилда 1990 йилга нисбатан ИЯМ ҳажми 4,1 марта ошди ва аҳоли бошига эса 2,8 мартага ошди. Бугунги кунда Ўзбекистон ўз иқтисодий барқарорлигини сақлаб қолган тўққизта давлатлар қаторига киради.

Бундай натижаларга эришишда иқтисодда ички талабни кенгайтириш, шунингдек макроиқтисодий таъминот ҳисобига ташқи иқтисодий фаолиятни яхшилаш, иқтисоднинг реал секторларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий табиий ва иқтисодий заҳиралардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўз навбатида тўғридан -тўғри хорижий инвестицияларни фойдали иш муҳитига киритиш, маҳсулотлни модернизациялаш ва янгилаш, кичик бизнес ривожланишини тезлаштириш катта муваффақиятларга эришига сабаб бўлди.

Миллий иқтисод фақатгина миқдор бўйича натижалар олиб келмади, балки сифатни ҳам кўтарди. ИЯМ тузилмасида хизматлардан ва тармоқлардан ташкил топди. Агар 1990 йилда ИЯМ ҳажми 17,6 ва 33,8 фоизларни ташкил қилган бўлса, 2012 йилда уларнинг ҳажми 24 ва 52 фоизни ташкил этади.

Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида барқарор суръат кузатилди ва 2012 йилда маҳсулот ҳажми 1990 йилга нисбатан 2,1 марта ошди. Шунингдек ИЯМ ушбу йилларда 33,4 дан 17,5 фоизгача пасайди.

Президент Ислом Каримов мустақилликнинг биринчи йилларида озиқ овқат муаммосининг ечими бўйича вазифаларни аниқлаб чиқди ва ички имконият ҳисобидан биринчи навбатда боғдой эркинлигига эришишни таъминлаш бўйича чора тадбирлар олиб борди

Ички эҳтиёж ва шароитлардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжаликда деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш ва экин ерлар тузилмасини кўриб чиқиш масалалари кўриб чиқилди. Натижада мамалакатимизда озиқ-овқат ва буғдой эркинлигига эришилди. Ўтган йиллар давомида ишлаб чиқариш ҳажми 7 мартага кўпайган бўлса, ҳосилдорлик 3 мартага ошди.

Ривожланган мамлакатларнинг тажрибалари ҳисобидан, мамлакатимиздаги ҳунармандчилик анъаналари ва бошқа қадриятларнинг мавжудлиги, кичик бизнеснинг ривожланиши ва хусусийлаштириш жараёнини амалга оширишга сабаб бўлди.

Бугунги кунда нодавлат секторлар миқдори мамлакатимиз иқтисодиётида 83 фоизга ошди. ИЯМ тузилмасида эса кичик бизнес ва хусусий корхоналар 54 фоизни ташкил этди. Деярли 98 фоиз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари фермерлик ва хусусий корхоналар ҳисобига ўтиб кетди.

Асосийси- кичик бизнес ва хусусий корхоналар ташаббускор инсонлар фаолиятида эркин амалга оширилувчи муҳим омилларидан бирига айланиб, уларнинг билим ва кўникмаларига таянган ҳолда, ўз меҳнатлари натижаларидан фойдаланиб, жамиятнинг умум аҳволи яхшиланишига туртки бўлди. Бугунги кунда аҳоли бошига тадбиркорлар фаолиятидан келаётган даромад 50 фоизни ташкил этади.

Иқтисодда тузулмавий ўзгариш, маҳсулотни қайта ишлаш самарадорлигини ошириш ва тайёр маҳсулот ички бозорда барча соҳаларда рақобатбардошликни юзага келтириш, саноат корхоналари фаолиятини мустаҳкамлашдан иборат эди..

Мустақиллик йилларида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Шуртанзохимия комплекси, Қўнғирот сода ишлаб чиқариш заводи, Деҳқонобод калий ўғит заводи ва Асакадаги енгил машина ишлаб чиқариш заводлари ва Самарқанддаги юк автомобили ва автобуслари, юзлаб енгил ва озиқ- овқат саноати қурилди.

Натижада мустақиллик йилларида мамлакатда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 мартага оширилди. Бугунги кунда деярли 40 фоиз саноат маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.

Умуман олганда, ўтган даврда экспорт қилиш 32,2 мартага оширилди. Агар мустақилликнинг биринчи йилларида пахта толаларини экспорт қилиш 60 фоизни ташкил этган бўлса, 2012 йилга келиб 9 фоизга ошди. Аввалари тайёр маҳсулотлар экспорт ҳажми 30 фоизга ошган бўлса, бугунги кунга келиб 70 фоизни ташкил этади.

Мустақилликнинг биринчи йилларида импорт қилинаётиган маҳсулотлар ҳажми 73 фоизни ташкил этди. Ҳозир эса уларнинг ҳажми 10 фоиздан ошган эмас.

Айтиш жоизки, йилдан йилга Ўзбекистонда экспорт қилинаётган озиқ -овқат маҳсулотлари ўсиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби қишлоқ хўжалигида тубдан ислоҳотлар олиб бораётганлиги ва деҳқонни асосий ер эгасига айланиб бораётганлиги ҳисобланади.

Кучли ижтимоий сиёсат

“Ўзбек модели” нинг асосий долзарб принципларидан бири кучли ижтимоий сиёсат ҳисобланади. Бозор ислоҳотларини амалга ошришда ушбу принцип ҳаттоки энг қийин ўтиш даврида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмади.

Мустақиллигимизнинг биринчи йилларида мамлакатда мураккаб демографик ҳолат юзага келган эди. Янги иш жойларини ташкил этиш эса умуман тўхтаб қолган эди.Бу эса 70 йил давомида йиғилиб келган ижтимоий муаммони янада кучайтириб юборди. Айниқса аҳолининг 60% истиқомат қилаётган қишлоқ жойлдарида оғир аҳвол юзага келди.

Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан ажратилган 2,5 миллион оила учун 700 минг гектар ҳосилдор ерлар, оилалар учун қурилиш ишларини олиб боришда ва деҳқончилик билан шуғулланишга имкониятлар очди. Бу эса бозор иқтисодиётига ўтишда ижтимоий барқарорликни таъминлаб, қишлоқ аҳолиси турмуш даржасини ошишига сабаб бўлди.

Шунда жиддий принцип яъни “Ислоҳотлар- ислоҳот учун эмас, биринчи навбатда инсон учун ” деган ақидани илгари сурди. Чунки мамлакатимизда ўтказилаётган асосий ислоҳотларнинг принциплари айнан инсон ҳуқуқлари ва манфаатларига қаратилган эди.

Давлат ушбу сиёсатни амалга ошириш учун катта маблағ ажратмоқда. Буни Давлат бюжети томонидан ажратилаётган маблағ миқдорида ҳам кўриш мумкин. Агар 1990 йилда фақатгина 31 фоиз харажатлар ижтимоий соҳани молиялаштиришга сарфаланган бўлса, 2012 йилга келиб 60 фоизни ташкил этди. 34 фоизи таълим соҳасига, 15 фоизи эса соғлиқни сақлаш тизимига қаратилган.

Мамлакатимизда тизимли асосда дунёда юқори эътирофга сабаб бўлган ижтимоий соҳани ислоҳ қилишга қаратилган умуммиллий дастур босқичма босқич амалга ошрилмоқда. Таълим соҳасидаги дастур, соғлиқни сақлаш, болалар спортини ривожлантириш, санъат мактаби, ижтимоий инфратузилма, аҳолининг тармуш шароитини яхшилаш ва қишлоқ жойларида намунали лойиҳалар асосида аҳоли яшаш уйларининг барпо этилиши халқаро жамоатчилик эътиборини янада ўзига тортмоқда.

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларини мунтазам ўтказиш натижасида аҳоли ялпи даромади 12,2 мартага ошди. Аҳолининг ўртача ёши 67 ёшдан 73,2 фоизга ошди. Ушбу далиллар бўйича Ўзбекистон ривожланган мамлакатлар қаторида туради.

Тинчлик ва хотиржамлик – муваффақиятимиз гаровидир

Ривожланишнинг энг муҳим омили- албатта тинчлик ва хотиржамликдир. Халқаро бизнес доираси фақатгина қаердаки тинчлик ва хотиржамлик бўлсагина ҳамкорликни амалга оширади.

Мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган тинчлик ва хотиржамлик, меҳр оқибат муҳити ва халқаро келишувлар барча соҳаларни ислоҳ қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек “Ўзбекистон мустақилликдан кейин ривожланиш даврида эришган энг катта ютуқларидан бири мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган тинчлик ва хотиржамлик муҳитини юзага келтира олганлиги ва бу орқали бутун дунёни ўзига жалб қилганлиги”.

Ҳаммамизга маълумки, иқтисодий суръатнинг ўсиши ва даромадни кўпайиши биринчи навбатлда тинч ҳаёт тарзи ҳисобланади. Биз албатта бунга эришишимиз ва уни мустаҳкамлашга киришишимиз зарур.

Бугун дунёда содир бўлаётган мураккаб вазиятлар бизни ўта эътиборли ва эҳтиёткор бўлишга чорлайди. Бизнинг фуқаролик бурчимиз- бошимиздаги мусаффо осмонни қадрлаш, обод турмуш тарзини ташкил этиш ва Ватанимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш ҳисобланади.