Мамлакатимизда "Соғлом бола ҳафталиги" иш бошлади
Мамлакатимизда беш ёшгача бўлган болаларда фойдали микроэлементларни ўз ичига олган тиббий препаратлар билан таъминлаш ва уларни соғломлаштириш бўйича “Соғлом бола ҳафталиги” бошланди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТ нинг Халқаро болалар жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган ҳафталик доирасида бир ярим миллион болалар иштирок этади.
Ҳафталик 29 июнгача давом этиши режалаштирилмоқда. Беш ёшгача болалар зарурий препаратлар билан таъминланадилар. Тиббий кўрикдан ўтганларидан кейин болалар витамин А қабул қиладилар. Бу эса болалар ўртасида шамоллаш жараёнларини олдини олиб, ичак касалликлари, жисмоний ривожланиши орқада қолганларга кўмак беради.
Ҳафталикни ўтказилишидан асосий мақсад- болаларнинг биринчи тиббий-профилактик текширувидан ўтказиш ва касалликларни ўз вақтида олдини олиш ҳисобланади.
Тиббий муассасаларда тадбирларни ташкиллаштириш учун ЮНИСЕФ уларни керакли препаратлар билан таъминлади.
Тиббий муассасаларда фаолият юритаётган врачларнинг касбий маҳоратларини ошириш учун махсус ўқув-услубий машғулотлар ташкил қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари тиббиёт ходимларига яқиндан ёрдам берадилар ва аҳоли орасида она сутининг аҳамияти, А витаминининг саплементацияси, гельминтларга қарши комплексли профилактик тадбирларни олиб борадилар. Шунингдек балоғатга етган қизлар ва аёлларни, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш бўйича ишлар олиб борилади,-дея хабар беради УзА.
Мутахасисларнинг таъкидлашича, А витамини, инсон иммун тизимини мустаҳкамловчи асосий микронутриен ҳисобланади. А витамининг танқислиги организмда кўриш қобилиятини пасайтириб, қизамиқ, диарея, ўткир юқумли касалликларни келтириб чиқаради.
Манба: http://www.anons.uz