01.04.2013
Миллий армиямиз таянчи
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Сержантлар тайёрлаш мактаби битирувчиларига тантанали равишда сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.
Сержантлар тайёрлаш мактаби бошлиғининг ўринбосари, подполковник Икром Мамасолиевнинг айтишича, кичик командирлар тайёрлаш дастури тўққиз ойга мўлжалланган бўлиб, ўқиш давомида ҳарбий хизматчиларда ватанпарварлик, жанговар ва ахлоқий-руҳий сифатларни янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Эндиликда улар миллий армиямизнинг таянчи, фуқаро ёшлар учун юксак ҳарбий ва маданият намунаси, офицерларнинг биринчи ёрдамчиси ва аскарларни тайёрлаш ва тарбиялашда фидойи мураббий бўлишларига ишонамиз.
Манба: uza.uz