Суперкомпьютер Watson ўзининг тиббий маҳоратларни оширди
IBM корпорацияси Watson суперкомпьютерлари учун иккита янги тиббий иловалар ишлаб чиқиш ҳақида хабар берди.
Илова шифокорлар қабул қиладаган қарорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Watson сунъий интеллект функциясига эга бўлиб, кўп жиҳатларда “табиий” ақл эгаларидан кўра устунроқ ҳисобланади.
Ҳар қандай ҳолатда, “Jeopardy” телевикторинаси давомида (Россияда унинг ўхшаш “Ўз ўйини” хизмат кўрсатмоқда) Watson ўз рақобатбардошлари ичида ғолиб чиқди. Шуни эслатиб ўтишимиз керакки, суперкомпьютернинг соғлиқни сақлаш тизимидаги имконияти Кливленда клиникасида текшириб кўрилганда АҚШнинг тўртта энг яхши клиникаларига киритилиши керак деган хулосага келинди. Эслатиб ўтилган клиника билан ҳамкорлик янги компьютер иловаларини ишлаб чиқиш вақтида давом эттирилди ва ушбу жараёнда Лос-Анжелес, Нью-Йорк ва WellPoint тиббий суғурта компанияси мутахассислари ҳам иштирок этдилар.
WellPoint вакилларининг ҳиссаси жуда ҳам муҳим бўлиб, чунки янги дастурлардан бири айнан шифокорларга мижознинг тиббий суғуртасини бутунлай қоплаш учун ёрдам беради.
Иккинчи иловага келсак, ўпка саратонининг диагностика қилишда ва кейинги даволаш жараёнини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Суперкомпьютер ўз хотирасида бир ярим миллион электрон медицина карталари тўғрисидаги маълумотларни сақлаб, у 42 та тиббий журналлар саҳифаларини ўқиб, 600 мингта врачлар тажрибасидаги аниқ мисолларни сақлай олади.
Ушбу маълумотларга таянган ҳолда. Watson даволаш тарихини излаб, худди шунга ўхшаш касалликларни излаб топиб, шифокорга бир неча сониялар ичида нималар қилиши тўғрисида тавсиялар беради ва уларни тартибга солиб, релевантликни камайтиради.
IBMнинг янги иловлари нархи ҳеч қачон эълон қилинмайди, аммо уларнинг ижобий томониларидан фойдаланиш тахминан ҳисоблаб берилади.