UZ RU
13.03.2013

Италияда радиологик информацион тизимлари бўйича онлайн ўқув курслари ишлаб чиқарилди

Италияда йигирмадан ортиқ тиббиёт бўйича олий ўқув юртлари радиология информацион тизимлар бўйича онлайн ўқув курслари фаолиятидан фойдаланмоқдалар. Курс шарқий Пьемонтон Университетидаги радиология Институтларида ишлаб чиқилган.

Курс 20 та машғулотдан иборат бўлиб, унинг олий ўқув муассасалари учун стандарт нархи етти минг сўм еврони ташкил этади. Ушбу курс мамлакатда 20 нафар олий ўқув юртларда ташкил этилиб, ҳар бир муассаса учун битта курс 18 еврони ташкил этади. Шунингдек 700-800 евро миқдоридаги ускуналар сотиб олишга тўғри келади аммо, уларни бир марта сотиб олиш керак, холос.

Машғулотларнинг ўта самарадорлигини таъминлаш учун юқори тезликдаги Интернет керак бўлади ва ҳар бир машғулот 45 сониялик лекцияни ташкил этади. Ҳар бир курсда 10-15 сониялик муҳокамалар ҳам амалга оширилади.

Радиология институти маърузачилари ўз айдиторияларидан ушбу курс учун 513 нафар талабаларни жалб қила олдилар. Курс дастури иштирокчиларга графиклар, ведиоматериаллар, шунингдек аудиоканал бўйича дискуссияга бемалол кира олиш имконини беради.Илк курсни битирувчилар орасида мониторинг олиб борилганда ушбу курс қатнашувчиларининг 5% онлайн курсни аъло даражада баҳолаган бўлса, 25% яхши баҳо қўйди ва фақатгина 5% қониқарли баҳо билан чегараланди. “Қониқарсиз” баҳолаган талабалар афтидан курс охирига қадар 29 марта ўзилганлиги учун ёмон баҳоладилар. Аммо акасрият талаба ва ўқитувчилар бунга умуман хотиржамлик билан ёндошдилар.

Манба:Соғлиқни сақлаш тизимини ахбаротлаштириш бўйича янги канал AKSiNEWS.RU