Дори воситаларининг қўшимча таъсирлари тўғрисида хабар берувчи янги сайт яратилди
ЕМА Европа медицина агентлиги дори воситаларининг эҳтимолли қўшимча таъсирлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи янги сайт ташкил этди.
Сайт контентининг асосий таъминотчиси Европа иттифоқи давлатлари иштирокчилари учун ЕМА ташкил этган EudraVigilance маълумотлар базаси ҳисобланади.
Бугунги кунга келиб, сайтда 650 дан ортиқ дори воситалари ва фаол ингредиентлар тўғрисида маълумотлар жойлаштирилган. Ҳар бир дори воситалари тўғрисидаги маълумотлар ёки ингредиентлар мижозлар, врачлар, доришунослар ЕИга аъзо бўлган мамлакатларда дори-дармон воситаларини шакллантирувчи бозорни бошқаришга йўналтирувчи қўшимча таъсирлар тўғрисидаги хабарларга асосланган.
Шунингдек сайт ўқувчилари, маълумотларни турли мезонлар асосида ажратиб, яъни мижознинг ёши, унинг жинси, эҳтимолли қўшимча таъсирларнинг тури, ул ёки бул дори воситасининг қўлланилишидаги натижалари бўйича таъсирларнинг юзага келиш ҳолатлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилган.
Ҳозир сайт фақатгина инглиз тилида ташкил этилган, аммо ЕМА яқин орада Европа Иттифоқининг бошқа тилларида ҳам ташкил этилишини ваъда қилмоқда.
Манба:Соғлиқни сақлаш тизимини ахбаротлаштириш бўйича янги канал AKSiNEWS.RU