UZ RU
13.03.2013

Копенгагенда соғлиқни сақлаш тизимини ахборотлаштириш бўйича Конгресс бўлиб ўтади

20-23 августда Дания пойтахтида тиббиёт информатикаси бўйича навбатдаги ўн тўртинчи конгресс ташкиллаштирилади. Уни мувофиқ халқаро ассоциациялар ва тиббий информатика бўйича Дания жамияти ўтказиши режалашти ҳамкорликда ташкиллаштирмоқда.

Конгресснинг мавзуси соғлиқни сақлаш тизимини ахборотлаштириш бўйича тезда амалиётга жорий этиш мумкин бўлган, иқтисодий, самарали ечимларни ишлаб чиқишда интегратив ёндошувларни ташкиллаштириш мақсадида технология ва илмни конвергенция қилиш ва инсонларни бирлаштириш ҳисобланади.

Умуман конгресс икки ҳафтага режалаштирилган бўлиб, у тиббий ахборот технологиялари соҳасида илмий тадқиқот олиб борувчи талабалар, аспирантлар, докторлар учун ўтказилади. Шунингдек Конгресс доирасида ёш тадқиқотчилар танлови ҳам ўтказилади.

Конгреснинг “катта” авлоди иштирокчилари эса, тиббиёт информатика бўйича етакчи дунё экспертлари бўлиб, улар ўз маърузалари, презентациялари билан иштирок этадилар.

Энг асосий жараёнлардан бири соғлиқни сақлаш тизимини ахборотлаштиришнинг умумжаҳон, ҳудудий, миллий аспектлари бўлиб, иштирокчилар тиббий информацион тизимини ишлаб чиқарувчилари ва фойдаланувчилари орасида юзага келаётган янги жараёнларни муҳокама қилувчи махсус симпозиумдир.

Конгресс иштирокчилари Копенгагеннинг тарихий қисмларидан бўлмиш бульварда жойлашган Bella марказида қабул қилинади.

Манба:Соғлиқни сақлаш тизимини ахбаротлаштириш бўйича янги канал AKSiNEWS.RU