UZ RU
13.03.2013

Конгресс-2013

30 майдан 1 июнгача Москвада Россия ва МДҲ давлатларидаги тиббиёт муассасаларини бошқарувчи раҳбарлар учун Конгресс ташкил этилади. Ушбу Конгресс-соғлиқни сақлаш тизимидаги топ-менежерларнинг ўзаро мулоқот қилишлари учун ягона имкониятдир.

Ушбу конгресс бир неча йиллар мобайнида ташкиллаштириб, қўйидаги муваффақиятларга эриша олди:

  1. Тажриба ва фикр алмашиш учун касбий майдон кенглигини кенгроқ шакллантирди;
  2. Янги, бугунги кунда долзарб бўлган ахборот манбасини топди;
  3. Янги ҳамкорларни кашф этди;
  4. Ўз муассасалари фаолиятида соғлиқни сақлаш тизимида илғор бўлган технологияларни жорий этди.

Конгресс вазифаси

  • Тиббий муассасаларни бошқараётган раҳбарларнинг маъсулияти доирасидаги ишларини аниқлаштириш;
  • Соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларни келажакда такомиллаштириш бўйича тиббиёт муасссасалари раҳбарлари ўртасида профессионал якдиликни ташкил этиш, уларга келажакда ўзаро ҳамкорлик қилишлари учун имкониятлар очиш.