Тиббиёт марказларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш вақтини биометрик тизим ёрдамида ҳисобламоқда
ОАЭда медицина хизматининг йирик провайдерларидан ҳисобланган NMC healthcare компанияси ўз ходимлари иш вақтларини ҳисоблашнинг янги усулини жорий этди.
Ушбу тизим биометрик кўрсаткичлар технологиясига асосланган бўлиб, ўз фойдаланувчиларининг бармоқ изларидан аниқлайди.
Афтида компания маъмурияти биометрик технологияни ўз вақтида жорий этдилар. Чунки NMC healthcare таркибига турли графиклар асосида фаолият кўрсатувчи бир нечта тиббиёт марказлари, касалхоналар, дорихоналар ва сон-саноқсиз ходимлар киради. Шунингдек компания ходимларини тез-тез ишда ушланиб қолишларига тўғри келмоқда.
Шуниси аниқки, бу каби ушланиб қолишлар нафақат компания маъмуриятига балки, ходимларига ҳам бир қанча қийин вазиятларни юзага келтиради.
NMC healthcare ходимлари энди ўзларининг ишга келиб-кетиш вақтларини аниқ бир муддатда белгиланишини талаб қилмайдилар, улар энди биометрик терминал таркибида ёқилган сканерга ўз бармоқ изларини текизишлари кифоя.
Бундай 45та илк терминаллар Абу -Дабидаги бешта тиббиёт марказида икки ҳафтанинг ичида жорий этилди. Олиб борилган синовлар муваффақиятли якунланди ва энди NMC healthcare компанияси ОАЭ нинг барча ҳудудларидаги бўлимларида жорий қилиш учун 155 та терминал сотиб олишни режалаштирмоқда.
Манба:Соғлиқни сақлаш тизимини ахбаротлаштириш бўйича янги канал AKSiNEWS.RU