АҚШ тиббиёт муассасаларининг ярмидан кўпроғи бизнес-таҳлил тизимини яратиш ва янгилашни режалаштирмоқда.
KLAS компанияси АҚШ тиббиёт муассасаларининг 147 нафар раҳбарлари орасида навбатдаги сўровномани ўтказди.
Ушбу сўровномада мутахассислар ЛПУ да бизнес-таҳлил тизими қай даражада кенг тарқалганлигини аниқладилар.
Сўровнома иштирокчиларининг 33% дан ортиғи яқин уч йил ичида ўзлари фаолият олиб бораётган тиббий муассасаларда фойдаланилаётган BI тизимини алмаштириш мақсадида эканлигини билдиришди.
Бир вақтнинг ўзида ЛПУ ларни учдан бир қисми биринчи бўлиб, BI тизимини ташкиллаштиришни режалаштираётганлигини маълум қилган бўлса, яна и19% қўлланилаётган ечимни янгисига алмаштириш истагида эканлигини таъкидладилар.
Фақатгина 14% сўровнома иштирокчилари уларнинг ЛПУ ларида бизнес-таҳлил қўлланмаслигини маълум қилган бўлса, сўровдаги қатнашувчиларнинг бир фоизи ушбу йўналиш уларга умуман нотаниш эканлигини хабар қилди.
Манба:Соғлиқни сақлаш тизимини ахбаротлаштириш бўйича янги канал AKSiNEWS.RU