Ироқ тиббий суғуртасида биометриянинг Ҳиндистонда қўлланилиш тажрибасига қизиқишди
Ироқ ҳукумати тиббий суғуртада биометрия технологиясининг қўлланилиш тажрибаси ва смарт-картларга катта қизиқиш билан қарамоқда.
Ироқ ҳукумати медицина суғуртаси дастурини ташкиллаштиришда Ҳиндистон усули аҳолининг энг камбағал қисми учун жуда қўл келади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг бир қанча штатларида юқорида эслатиб ўтилган технологиянинг комплекс равишда қўллашдаги бир қанча ижобий томонлар мутахассислар томонидан анча яхши баҳоланди.
Чунки биометрик идентификаторлар ҳар бир инсон учун ўта қўлай бўлиб, уларни бошқаларга бериб туриш, ўғирлатиш, ёддан чиқариб қолдириш мумкин эмас ва бир вақтнинг ўзида улар ўта кўп миқдорда сарфланиш эҳтимолини ҳам йўқотади.
Смарт-картлар эса ўз навбатида, карта эгаларининг шахсий далиллари ҳақидаги маълумотларни сақлаб қолишга имкон берувчи ишончли ва ҳимояланган кўтаришга қўлай восита сифатида ўз афзалликларини кўрсата олди.
Харьяна штатида амалга оширилаётган дастур доирасида, биометрик смарт-картлардан 500 мингдан ортиқ ишчилар фойдаланмоқдалар. Худди шундай лойиҳалар Чхаттисгарх, Керала штатларида татбиқ этилиши мўлжалланмоқда. Масалан Кераледа биометрик смарт-картларнинг тарқатилиши ушбу йилнинг июль ойига бориб якунланиши кўзда тутилмоқда.
Ҳиндистоннинг ушбу соҳадаги тажрибасига нафақат Ироқ, балки Покистон, Бангладеш, Непал, Ганалар ҳам катта қизиқиш билан қарамоқда. Вужудга келган ҳолатни ҳисобга олиб, Жаҳон Банки ушбу мавзу бўйича Туркияда семинар ўтказишга қарор қилди.
Манба:Соғлиқни сақлаш тизимини ахбаротлаштириш бўйича янги канал AKSiNEWS.RU