Twitter тармоғидаги хабарлар таҳлили грипп қай даражада тез тарқалаётганлигини аниқлашга ёрдам берди
Джонса Хопкинса (Балтимор, Мэриленд америка штатида) Университетида компьютер технологиялари бўйича фаолият кўрсатувчи мутахассислар Twitter ижтимоий тармоғида грипп тарқалишини қай даражада эканлигини билиш учун хабарларни таҳлил қилишга имкон берувчи янги ечимни ишлаб чиқдилар.
Ушбу мониторинг фаыатгина алоҳида штатларда эмас, балки бутун мамлкат бўйлаб ҳам олиб борилиши мумкинлиги таъкидланди.
Ушбу янги жараён содда тилда ёзилган матнларни қайта ишлаш технологиясига асосланган бўлиб, Ушбу жараённи ишлаб чиққан мутахассислар ўз ишлари самарадорлигини текшириш учун икки ой ичида грипп касаллиги тўғрисида профилактика ва назорат бўйича федерал тармоқ марказларининг статистикаларидан олинган далиллари ёрдамида таҳлил қилдилар.
Ушбу фаолиятни амалга оширган мутахассислар гуруҳининг раҳбари Марк Дредзнинг таъкидлашича, қиёсий тадқиқотнинг хулосаси, янги ечим бугун мавжуд бўлган ечимдан кўра анча юқори даражада таҳлил қила олишини номоён этган.