UZ RU
13.03.2013

Европаликлар Интернетдан тиббиёт тўғрисидаги маълумотларни фаол қидирмоқдалар ва тарқатмоқдалар

Manhattan Research компанияси Британия, Германия, Испания, Италия ва Францияда вояга етган 3020 та аҳоли ўртасида сўров ўтказди. Сўровнома ташкилотчилари ушбу мамлакатларда яшовчи аҳолидан улар қай даражада Бутунжаҳон тармоқдан медицина маълумотларини олиш учун фойдаланишларига қизиқишдилар. Маълум бщлишиса, улар ичида интернетдан медицина бўйича энг кўп маълумот қидирувчилар Испанияликлар экан. Охирги 12 ой ичида уларнинг 83% соғлиқни сақлаш масалалари ёки медицина соҳасига бағишланган бир нечта тармоқларда иштирок этган ва ушбу мавзу бўйича блоглар ташкил этганлар. Ушбу сўровномаларнинг натижасида фақатгина бир фоиз кам миқдор билан иккинчи ўринни Италияликлар эгаллади.Учинчи ва тўртинчи ўринларни Германия ва Франция 76% ва 71% аҳоли тиббиёт маълумотларидан фойдаланишлари маълум бўлди.

Энг кам миқдорни Британия 56% кўрсаткич билан эгаллади. Мутахассислар буни турли хил изоҳламоқдалар. Ушбу юртда беморлар камлигидан эмас, балки аҳоли Интернетдан фойдаланиш учун эринчоқлик қилишлари ва испания ва италияликлардан кўра онлайн мулоқотда анча суст эканликларидан, -дейди айрим кузатувчилар.