UZ RU
13.03.2013

Телемедицина жаҳон бозори янги анъаналар асосида ривожланмоқда

2017 йилга келиб турли хил телемедицина хизматларидан фойдаланувчи беморлар сони 6 мартага кўпайиши тахмин қилинмоқда.

Ушбу муаллифларнинг тахминларига кўра, телемедицина хизматларидан фойдаланувчиларнинг асосий миқдори касалхонадан кейин уйида даволанувчи беморларни ташки этади. Мисол учун АҚШ да 2012 йилда телемедицина хизматларидан фойдаланувчилар орасида 2 гуруҳ беморларидан кўра биринчи гуруҳ беморлар кўпчиликни ташкил қилган.

INMedica экспертларининг таъкидлашича, телемедицина хизматларининг ривожланиши соғлиқни сақлаш бозорининг барча асосий ўйинчилари тақдим этадиган талабларга асосланади.

Масалан, агар ҳукумат идоралари такроран касалхонада даволаниш миқдорининг самарали қисқараётганлигини сезишса, даволаш-профилактик муассасалари унинг ёрдамида тиббиёт хизматларини оширишга ҳаракат қилишади ва уларни ҳаттоки молиявий аспектларнинг аниқ натижалари ҳам тўхтата олмайди.

Суғурта компаниялари телемедицина хизматларининг илғорлашиб кетиши уларга медецина соҳаси бўйича тўлов ҳажмини кам тўлашларига имкон яратади.

Бундан ташқари, телемедицина хизматларига чекка ҳудудларда ва қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аҳолининг ҳам қизиқишлари кучли. Чунки у ерда врачлар миқдори кам бўлиб, медицина хизматларидан фойдаланиш анча қийин ҳисобланади.