13.03.2013
Франция Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ўз сайтида телемедицина бўлимини ташкил қилди
Франция Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ўзининг расмий сайтида телемедицина технологияларига бағишланган алоҳида янги бўлим ташкил қилди.
У ўз ичига ушбу соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар ва бошқарув ҳужжатларини тўғри ташкиллаштириш тўғрисида тўлиқ маълумотлар беради.
Бундан ташқари, сайт ўқувчилари ҳудудий телемедицина тизимининг шаклланиши бўйича маълумотлар, зарур жиҳозларни етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш бўйича қўлланмаларни юклаб олишлари мумкин.
Сайтнинг янги бўлимини ишлаб чиқарувчи мутахассисларнинг асосий эътибори ҳозирда Францияда амалга оширилаётган саккизта катта кўламдаги телемедицина лойиҳаларига ахборот кўмагини беришга қаратилган.