UZ RU
13.03.2013

Дания телемедицина соҳасини энг долзарб масалалар сифатида кўриб чиқмоқда.

Дания Соғлиқни Сақлаш ва ҳудудий ривожланиш Вазирлиги телемедицина соҳасида янги “Чора тадбирлар режасини” қабул қилганлиги тўғрисида эълон берди.

Ушбу чора-режаси Скандинавия қироллиги аҳолисини соғлиғи ва врачлар ва даъволаш – профилактика муассасалари ўртасида йиғилган ахборотларни алмашиш тўғрисидаги хавфсиз йиғилган далиллар билан таъминлаши зарур.

“Чора-тадбирлар режаси”, медицина ахборот технологиялари соҳасидаги меъёрларни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради,-дейди экспертлар. Амалга оширилаётган ушбу режада фақатгина юқорида эслатиб ўтилган масалалар эмас, балки электрон медицина картасини бошқариш ва умуман олганда медицина бўйича ахборотларни, шифокор қабулига ёзилишнинг электрон тизимини ривожлантириш, тиббиёт диагностик тасвирлар билан ишлаш самарасини ошириш истиқболлари масалалари ҳақида гап боради

Бир сўз билан айтганда, Дания Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ушбу режа медицина информацион -технологияларини қўллаш учун янги технологик ва ташкилий инфратузилмани яратишга имкон беради.

Ушба чора тадбирлар доирасида амалга ошириш режалаштирилаётган зарурий мезонлар асосида ушбу технологияларни самарали баҳолаш бўйича кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилиши мўлжалланмоқда.

Телемедицина соҳасида бундай чора тадбирларни амалга ошириш режалари Дания ҳукумати томонидан молиялаштирилади.