Смартфонларнинг тарқалиши-мобил соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга хизмат қилади
Transparency Market Research компанияси 2012-2018 йилларда (mHealth) соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборотларни мобил телефонларида тарқатиш ўта оммалашиб кетганлигини таъкидлади. Ушбу фикр муаллифларининг таъкидлашича, бу каби бозорнинг ҳажми яқин 5 йил ичида 10 мартага ошади ва икки хил ҳажмда ўлчанади.
Transparency Market Researchда ахборот технологиялари ва ярим ўтказгичли ечимлар бўйича тадқиқот йўналишига раҳбарлик қилувчи Пиван Кумар, бугунги кунда мавжуд ва шиддат билан ривожланаётган ушбу соҳа яъни соғлиқни сақлаш бўйича маълумотларни мобил телефонларида тарқатишнинг ижобий томонлари икки асосий омилга асосланади.
Биринчидан, сурункали касалликларнинг тарқалиб кетишини бартараф этиш ва уни профилактикасида мобил соғлиқни сақлаш тизими муҳим аҳамият касб этса, иккинчи томондан симсиз технологияларнинг келажакдаги муваффақиятини ва смартфонларнинг оммабоплигини янада оширишга хизмат қилади.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборотларнинг мобил телефонлари орқали шиддат билан тарқалиб кетиш жараёнининг йилдан йилга ўсиши тўғрисидаги тахминга ушбу соҳа бўйича улкан муваффақиятларга эришган Осиё-Тинч океани ҳудудлари, Европа, АҚШда ва mHealth бозори сегментациясидаги баҳоларнинг ўзгариши мисол бўлад олади.