UZ RU
13.03.2013

Кенг имкониятларғсифатли хизматлар

Фарғона вилоят қон қуйиш станциясида донорларга тиббий хизмат кўрсатиш, ҳудуддаги шифохоналарга хавфсиз қон маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бериш ишлари сифатли йўлга қўйилган.

2010 йили қурилиб фойдаланишга топширилган ушбу тиббий муассасанинг донорлардан қон қабул қилиш, қон компонентларини сақлаш ҳамда тайёрлаш, лаборатория таҳлили хоналари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди. Муассасада 70 нафар юқори малакали мутахассис меҳнат қилмоқда.