Мустақил Ватанимизнинг илк ордени
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соғлом авлод тарбияси, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда. Давлатимиз рахбарининг 1993 йил 4 -март кундаги фармонида мувофиқ таъсис этилган мустақил Ўзбекистонннинг илк ордени “Sog‘lom avlod uchun” деб номланишида ҳам ана шу эзгу мақсад мужассам.
Президентимиз таъкидлаганидек, мамлакатимизда умум эътироф этилган шиор “Соғлом она -соғлом бола” тамойили, ўз моҳиятига кўра, аҳолини жипслаштирувчи ва сафарбар этувчи даёват бўлиб, давлат ва жамият даражасига кўтарилган устивор вазифага айланади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида миллат генофондини сақлаш ва яхшилаш, аҳолининг умр кўриш давомийлигини ва турмуш даражасини ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш учун шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун шаҳару -қишлоқларимизда фаолият юритаётган замонавий мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, спорт саройлари, табиий муассасалар ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Соғлом авлодни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни беқиёс.Мамлакатимизда болаларнинг спорт билан шуғулланиши учун барча зарур шароитлар яратилган ва бу иш изчил давом этмоқда.
2012 йилда 108 болалар спорти объекти, жумладан, 16 сузиш ҳавзаси, Навоий шаҳрида 10 минг ўринли янги стадион, Нукус шаҳрида теннис мактаби, мамлакатимиз ҳудудларида 12 болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фойдаланишга топширилди. Самарқанд шаҳридаги эшкак эшиш канали реконструкция қилинди.
“Sog‘lom avlod uchun” ордени билан тақдирлаш –бу жараёнга улкан ҳисса меҳридарё и инсонлар меҳнатининг юксак эътирофидир. Икки даражадан иборат мазкур орден билан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни яхшилаш, соғлом авлодни камол топтириш йўлида фидокорона хизмат қилаётган инсонлар мукофотланади. Шунингдек, бошқа давлатлар фуқаролари ҳам мазкур орден билан мукофотланиши мумкин.
Орденнинг тасвирида ўзига хос рамзий маъно-мазмун мужассам. Унинг ўнг қисмидаги қуёш нурлари фонида фарзандини опичлаб турган муътабар она сиймоси акс эттирилган. Ватан тимзоли бўлган мунис волида меҳр ва хотиржамлик билан фарзандига тикилиб ўтирибди, эзгу орзу интилишлар руёби бўлмиш беғубор бола эса иштиёқ ва қувонч сариғнурга талпинмоқда.
Орден бириктирилган дастанинг ички қисми яшил рангдаги товланувчи лента билан ўралган. Лентанинг ўртасида гуллаб турган ўрик новдаси тасвири туширилган. Гуллаётган ўрик новдаси кўклам, табиат ва онгдаги ўйғониш тимсоли. Бу тасвир яшариш ва янгиланиш рамзи бўлган яшил ранг фонида янада гўзал жило ва теран мазмун ифода этади.
Соғлиқни сақлаш, таълим, спорт каби соҳаларда меҳнат қилиб, соғлом авлодни вояга етказишга муносиб ҳисса қўшаётган кўплаб ватандошларимиз “Sog‘lom avlod uchun” ордени билан тақдирланади.Улардан бири-оилавий тоифали шифокор Нурмаҳамат Абдуллаев.
У Фарғона вилояти Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмасининг чақалоқлар паталогияси бўлими мудири. Тиббиёт бирлашмасининг мазкур бўлими тубдан таъмирланиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Бу ерда туғиш ёшидаги аёллар доимий тиббий назоратга олинган, барча профилактик тадбирлар ўз вақтида ўтказилади. Бунинг натижасида, уларда ҳомиладорлик асоратлари кечмоқда, чақалоқларнинг соғлом ривожланиб, соғлом туғилишига эришилмоқда.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 27 августдаги фармонига биноан қарийиб ўттиз беш йилдан буён шу соҳада самарали меҳнат қилаётган Нурмуҳаммат Абдуллаев 2 чи даражали “Sog‘lom avlod uchun” ордени билан тақдирланди.
“Sog‘lom avlod uchun” ордени буюк келажагимиз ворисларини тарбиялашда юртдошларимизга кучғғайрат бағишлайверади.
Манба: Uza.uz