UZ RU
15.02.2013

Тиббий хизмат cифати ошмоқда

Оролбўйида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самарасида тиббий муассасаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, тиббий хизмат сифати сезиларли даражада ошмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси кўз касалликлари шифохонаси ана шундай замонавий тиббий муассасалардан бири. Саксон ўринга мўлжалланган шифохонада кўз касалликларига ташхис қўйиш ва даволаш бўйича катта тажриба тўпланган.

Манба: uza.uz