22.01.2013
Поликлиниканинг янги биноси
Яқинда Бухоро шаҳар тиббий бирлашма қошидаги 5-сонли поликлиниканинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Полиникада самарали диагностика ва даволаниш учун яратилган зарурий шарт-шароитлар шаҳарда истиқомат қилувчи 40 мингдан ортиқ аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Терапия, лор, эндикринолог, офталмолог, кардиоревматология, физиотерапия, ўсмирларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ультратовушли тиббий кўрикдан ўтиш, флюорографии, рентгенографияга оид хоналар ва болалар бўлими замонавий медицина жиҳозлари билан таъминланга. Шунингдек бу ерда 5 ўринли кунлик стационар ҳам мавжуд. Поликлиникада 90 дан ортиқ малаали тиббий ишчилар меҳнат қиладилар.
Манба: uza.uz