Соғлиқни Сақлаш вазирлигида Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг такроран сайланган бош Вакили Асмус Хэммерич билан учрашув ўтказилди
Соғлиқни Сақлаш вазирлигида 15 январ куни Халқаро Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг такроран сайланган бош Вакили Асмус Хэммерич билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг бошқарув аппарати, Халқаро Соғлиқни Сақлаш ташкилоти дастурларининг миллий коррдинаторлари, шунингдек Халқаро Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси жамоаси иштирок этдилар.
Учрашув давомида Соғлиқни Сақлаш вазири А.В.Алимов А.Хэммерични юқори лавозим билан яна бир бор қутлаб, фаолияти самарали бўлишида улкан ютуқлар тилади. Шунингдек учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳолати ҳақида ахборот берилди. Жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, юқумли касалликлар (ОИВ/ОИТС, туберкулёз, безгак, грипп ва бошқалар) билан курашиш, шунингдек юқумли бўлмаган касалликларга (онкология, кардиология, психиатрия, алкоголизм ва чекиш ва салбий иллатлар) қарши кўрилган ва истиқболда режалаштирилаётган чора-тадбирлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ўз навбатида, А.Хэммерич илиқ қабул ва табриклар учун ўз миннадорчилигини билдириб, 2014-2015 йилдаги Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги алоқаларнинг энг долзар йўналишларини ишлаб чиқиш заруриятлари ҳақида гапириб ўтди. Бунда ҳамкорларнинг ҳар иккаласи ҳам 2012-2013 йилларда бажарилган ишларнинг ва йўналишларнинг мантиқий давоми бўлиши кераклиги таъкидланди.
Учрашув охирида А.В.Алимов барча иштирокчилар номидан А. Хэммеричга янги лавозимидаги фаолияти учун муваффақият тилади.