UZ RU
09.01.2013

Сифатли тиббий хизмат

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги "Доктор Сардор" хусусий тиббиёт марказида беморларга ўз вақтида сифатли тиббий хизмат кўрсатилаётгани самарасида мижозлари сафи тобора кенгайиб бораётир.

2011 йилда “Микрокредитбанк”нинг Жарқўрғон туман филиали кўмагида ўз фаолиятини бошлаган мазкур хусусий тиббиёт маркази кунига ўнлаб беморга тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Бу ердаги гинекологик кўрик, ультратовуш ташхиси, кундузги даволаш ва тиббий анжомларни стериллаш хоналари замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлангани марказнинг самарали фаолиятида муҳим аҳамият касб этаётир.

Марказда айни пайтда тўрт нафар малакали тиббиёт ходими фаолият кўрсатмоқда. Соғлом турмуш тарзи тарғиботи, гинекологик касалликлар профилактикаси ва диагностикаси, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, туғруқлар оралиғини сақлаш ва репродуктив саломатлик масалалари уларнинг доимий эътиборида.

Манба: uza.uz