Хафвсиз оналик-бахтли болалик демакдир
Президентимизнинг 2009 йил 1 июлдаги “2009-2012 йилда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом болаларни дунёга келтириш, ёш авлодни жисмоний ва руҳий комил шакллантириш бўйича самарали ишларни ўтказиш ва келажакда янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида ” ги фармони доирасида Самарқанд вилоятида туғруқхона биноларининг фаолиятини янада яхшилаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Самарқандда 150 ўринга эга бўлган №2 туғруқхона мажмуаси олиб борилаётган кенг кўламли тадбирлар ва “Саломатлик-2” дастурига мувофиқ энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди.
Алоҳида гинекология ва патология комплексларида барча зарурий шароитлар мавжуд. Муддатидан олдин тўғилган чақалоқларга кераклича ғамхўрлик кўрсатиш ва уларни соғлом ҳаётга тайёрлаш бўйича, янги тўғилган чақалоқларнинг интенсив терапия бўлимлари кабинетлари замонавий тиббий аппаратлар билан таъмирланган. Бундан ташқари, чақалоқлар тўғилган биринчи кунида, уларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш учун иммунизациялаш бўйича самарали ишлар йўлга қўйилган.
Мажмуада бу каби замонавий шароитларнинг яратилганлиги тўғруқ жараёнини тўғри йўлга қўйиш ва аёлларни тўғруққа тўғри тайёрлаш бўйича муҳим аҳамият касб этади.
Малакали шифокорлар асосан хавфсиз оналик, бахтли болалик, аҳолининг репродуктив саломатлигига, тўғруқ орасида муайян интервални сақлаш масалаларига катта эътибор қаратмоқда.
Манба: uza.uz