UZ RU
10.01.2013

Янги шифохона ишга тушди

Элликқалъа туманининг “Сарибий” овулида туманлараро сил касалликлари диспансери фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Д.Ҳажиев, Элликқалъа тумани ҳокими Н.Худойберганов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, шифо масканлари фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 3 қаватли ушбу тиббиёт маскани Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманлари аҳолисига хизмат кўрсатади.

Манба: uza.uz