UZ RU
28.12.2012

Ҳар бир бола учун меҳр ва эътибор

Урганчда “SOS болалар уйи” да болалар ва оила ҳаёти шароитларини яхшилаш масалаларига бағишланган “айлана стол” бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “SOS болалар уйи” нинг Хоразм филиали, вилоят ҳокимлиги ва прокуратураси томонидан ташкиллаштирилган тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда “SOS Детские деревни” ассоциациясининг ижтимоий ёрдамга муҳтож болалар ва оилаларга кўрсатган ёрдамлари ва келгусидаги вазифалар ва истиқболлар тўғрисида муҳокама қилинди.

- Урганч ва Шовот туманидаги оила муҳитида болаларни баркамол тарбиялаш мақсадида бир нечта ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган,-дейди Ўзбекистон “”SOS Детские деревни” ассоциациясининг вилоят филиали директори Зуҳра Бобожонова.-. Бу ерда тузилган 6 нафар SOS оилалари ота-она ғамхўрлигидан бебеҳра қолган болаларга эътибор кўрсатмоқда. Бугунги кунда оилаларни қўллаб-қувватлаш учун ассоциация ходимлари таркибида психолог ва педагоглар гуруҳи ташкиллаштирилган. Мутахассислар ота-онанинг оила ва болалар олдидаги вазифалари тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтиб, ижтимоий долзарб масалалар бўйича психологик маслаҳатлар бердилар.

-Гуруҳнинг асосий мақсади-оилада соғлом ва ҳар томонлама баркамол болаларни тарбиялаш,-дейди лойиҳа раҳбари Гулруҳ Ниёзова. – Бизнинг ассоциация мактаб ва мактабгача таълим муассасалари билан ҳамкорликда тарбиявий ишларнинг саамарадорлигини ошириш масалаларида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

“Айлана сатол” давомида кам таъминланган оилаларни молиявий қўллаб қувватлаш, васийликни жорий этиш, шунингдек соғлом болаларни ривожлантириш учун зарурий шароитлар яратиш бўйича муҳокамалар ўтказилди. Ушбу мавзуларга бағишланган фикр ва таклифлар айтиб ўтилди.

Манба: uza.uz